UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Реал" — "Лас-Пальмас". Вальверде, Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда  1 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  1 18:50ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон - Туркманистон (LIVE)  11 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  10 18:18Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди  4 17:53АПЛ. МЮ, "Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  4 17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  8 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  4 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  19 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  2 14:20"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Ҳоланднинг ватандошига даъвогарлик қилмоқда  2 13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  2

Икром Алибоев: "Осиё Кубогидаги дебютим туғилган кунимга тўғри келди" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Осиё Кубогидаги дебютим туғилган кунимга тўғри келди"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Уммонга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубогининг биринчи тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

- Осиё Кубогидаги дебютингиз ва туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Ўзбекистон - Уммон учрашуви ҳақида қандай фикрдасиз?
- Табрик учун раҳмат. Баҳс қийин ўтди, лекин шунга қарамай ғалабага эришдик. Бу туғилган кунимга ажойиб совға бўлди.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумга ўтишда қийинчиликларга дуч келди. Эктор Купер ўйиндан олдин қандай кўрсатма берган эди?
- Мураббий тўп билан кўпроқ муомала қилиш ҳақида гапирганди, аммо рақиб бунга имкон бермади. Уммон терма жамоаси тўпни ўзида сақлаб, пас ўйнашди. Бугунги ўйинда бир-биримизни тушунишда муаммолар юзага келди, ўртоқлик ўйинлари йўқлиги бунга сабаб бўлгандир. Лекин ғалабага эришдик, энг асосийси шу.

- Ўйин якунланиши билан футболчилар махсус йўлакча орқали сизни туғилган кунингиз билан табриклашди...
- Жуда ёқимли бўлди. Осиё Кубогидаги дебют ўйиним туғилган кунимга тўғри келди ва унда ғалабага эришдик. Жуда хурсандман.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика