UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  1 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  3 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  29 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  10 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9

Иккинчи ўйинда Ироқ билан дуранг ўйнадик Янгиликлар

Иккинчи ўйинда Ироқ билан дуранг ўйнадик

28 декабрь куни Шаржа шаҳрида Ироқ ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Бу жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Иккинчи баҳсда ҳам жамоамиз пенальтидан гол уриши мумкин эди. 20-дақиқада Шуҳрат Муҳаммадиев жарима майдони ичида йиқитилгани учун бош ҳакам ироқликлар дарвозасига пенальти белгилади. Сервер Жепаров дастлабки уринишда гол урди. Бироқ ҳакам зарбани қайтадан тепиш кераклигини кўрсатди. Такрорий зарбадан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди.

25-дақиқада Жепаровнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Одил Аҳмедов тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

32-дақиқада Амжад Ҳалаф тўпни орқароқда турган Юнус Маҳмудга оширди. Тажрибали ҳужумчининг 17 метрлардан йўллаган зарбаси жуда хавфли лекин ноаниқ чиқди.

37-дақиқада Аҳмад Ясин томонидан йўлланган аниқ ва кучли зарбани Нестеров муштлари билан қайтарди. Бўлим сўнггида Осама Жаббор жарима майдонимизга кириб келиб зарба берди, тўп ҳимоячимизга тегиб майдонни тарк этди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 52-дақиқада Одил Аҳмедов рақиб жарима майдонига ёриб кириб чап оёғи билан зарба берди, бу сафар ҳам ироқлик дарвозабон Жалол Ҳассан ўзини кўрсатди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Санжар Турсунов чап қанотда тўпни қабул қилиб марказроққа ўтиб ўнг оёғи билан дарвоза томон кучли зарба берди, тўпни ироқлик посбон қайтарди. 88-дақиқада Азиз Ҳайдаровнинг зарбасидан кейин ҳам тўпни Жалол Ҳассан қайтаришга эришиб ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги иккинчи йиғини ҳам якунланди. Терма жамоа 29 декабрь куни Тошкентга қайтиб келади.

Ўзбекистон - Ироқ 0:0
28 декабрь 2014 йил. Шаржа. "Ҳолид бин Муҳаммад" стадиони
Бош ҳакам:
Муҳаммад Ал Заруни (БАА)
Амалга оширилмаган пенальти: Сервер Жепаров 21 (дарвозабон)
Ироқ: 12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмад Иброҳим, 9.Аҳмад Ясин (11.Ҳумам Тариқ, 61), 10.Юнус Маҳмуд (25.Марван Ҳусин, 66), 14.Салом Шокир, 15.Дургам Исмоил, 18.Маҳди Карим (6.Самиҳ Саид, 69), 19.Маҳди Камил, 21.Саад Абдул Амир, 24.Амжад Ҳалаф (16.Жастун Ҳекмат, 72), 26.Осама Жаббор.

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 75), 5.Анзур Исмоилов, 3.Шавкат Муллажонов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 60), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 7.Азизбек Ҳайдаров, 18.Тимур Кападзе (10.Жамшид Искандеров, 75), 9.Одил Аҳмедов (13.Лутфулла Тўраев, 60), 8.Сервер Жепаров (17.Санжар Турсунов, 60), 14.Сардор Рашидов, 15.Воҳид Шодиев (11.Наврўзбек Алимов, 79).
Захира: 13.Акбар Тўраев, 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 23.Акмал Шораҳмедов, 6.Жасур Ҳасанов, 16.Баҳодир Насимов.

Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров 59, Лутфулла Тўраев 62, Самиҳ Саид 78.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика