UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  84 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Иккинчи лига. Хоразм вилоятида 1-тур якунланди Янгиликлар

Иккинчи лига. Хоразм вилоятида 1-тур якунланди

Футбол бўйича жорий йилги Хоразм вилояти биринчилигида 13 та жамоа иштирок этмоқда.
Кеча  мусобақанинг 1-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири Янгибозор туманида “Янгибозор” ва “Анжирчи”(Урганч тумани)  жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Учрашув мезбонлар учун кутилмаган тарзда бошланди. Бир неча йиллик танаффусдан сўнг биринчилик ўйинларига қўшилган Урганч тумани вакиллари 2-дақиқада ҳисобни очишди. Шунга қарамай, майдон эгалари ҳужумга зўр беришди. Натижада, янгибозорлик футболчилар иккинчи бўлим ўрталарига келиб ҳисобни 3:1 кўринишга келтиришди.

“Анжирчи”лик футбол усталари ҳам бўш келишмади. Қарши ҳужумларнинг бирида, орадаги мувозанатни бир тўпга қисқартиришди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “Янгибозор” жамоаси ҳимоячиларидан бири ўз дарвозасини ишғол қилиб, ўйинни 3:3 ҳисобида тугашини таъминлади. Боғот туманининг “Боғот” жамоаси эса ўз майдонида Урганч шаҳрининг “Намуна” жамоасига имкониятни бой берди, 3:5.

1-гуруҳ.
“Наврўз” (Янгиариқ тумани) – “Умид ниҳоллари-2015” (Урганч шаҳри) - 3:2,
УрДУ (Урганч шаҳри) – “Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри)- 5:1,
“Боғот” (Боғот тумани) – “Намуна” (Урганч шаҳри)  - 3:5,
“Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) жамоаси бу турда дам олди.

Гуруҳдаги ҳолат:
1. УрДУ - 3 очко
2. Намуна - 3 очко
3. Наврўз  3 очко
4. Умид ниҳоллари-2015 - 0 очко
5. Боғот - 0 очко
6.Урганч ОЗК -1  - 0 очко
7.Урганч ОЗК -2  - 0 очко

2-гуруҳ.
“Гурлан” (Гурлан тумани) – “Шохобод” (Шовот тумани) - 4:2,
“Янгибозор” (Янгибозор тумани) – “Анжирчи” (Урганч тумани)- 3:3,
“Динамо” (Урганч шаҳри) – “Олимпия” (Урганч шаҳри)  учрашуви маълум сабабга кўра бошқа муддатга қолдирилди.

Гуруҳдаги ҳолат:
1. Гурлан - 3 очко
2. Янгибозор - 1 очко
3. Анжирчи - 1 очко
4. Шохобод - 0 очко
5.Динамо - 0 очко
6.Олимпия - 0 очко

Мазкур мусобақада воҳанинг Ҳазорасп, Хива, Хонқа, Қўшкўпир туманларидан жамоалар иштирок этмаяпти.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика