UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Иккинчи лига. "Динамо"га олтин медаллар топширилди Янгиликлар

Иккинчи лига. "Динамо"га олтин медаллар топширилди

Ўтган йили Фарғона вилояти иккинчи лига ўйинлари қизиқарли руҳда ўтди. Вилоят чемпионатида Фарғона шаҳрининг “Динамо” жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Шу боис мазкур жамоага 26 январь куни кичик олтин медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тушликдан сўнг шаҳардаги “Мираж” кафесида бўлиб ўтган танътанали маросим юқори суръатда ўтди.

Шу ўринда аввало “Динамо” ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак, жамоа бундан бир неча йил илгари “Нефтчи” футбол мактаби қошида такшил топган. Шу боис таркибнинг ўзаги асосан футбол мактаб тарбияланувчиларидан иборат. Бундан уч йил олдин тузилган жамоа, дастлабки икки йил ҳомий бўлишига қарамай иккинчи ўринни эгаллаган. “Динамо” ўтган йили саҳоватпеша инсонларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида биринчи ўринни эгаллаб, биринчи лигага ўтиш учун пулькада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо Тошкентда ўтказилган пулька баҳсларида жамоа ўз мақсадига эриша олмади. Ўзбек футболида ўзига яраша хурмат қозонган таниқли собиқ футболчи Баҳром Ҳайдаров бугунги кунда бош мураббий сифатида енг шимариб ишламоқда. Унга Фарғона футболи мактаби тарбияланувчиси Хушбек Қосимов яқиндан ёрдам бераётганини айтиб ўтиш жоиз. Ўтган йили таркибда ёшлар билан бир қаторда моҳир ярим ҳимоячи Шерзод Раимжоновнинг ҳам ўйнагани, жамоанинг ўз олдига қўйилган мақсадига эришишида бирмунча енгли бўлди. “Динамо” бир қатор ёшларни етиштириб бераётгани билан ҳам мақтана олади. Негаки, бу жамоадан ҳар йили камида 4-5 нафар футболчи олий ва биринчи лига клубларига учирма қилинмоқда. Элёр Мамасолиев (“Олмалиқ”), Ҳусниддин Ғофуров (“NBU-Осиё”), Эсонжон Фозилов (“NBU-Осиё”), Жамшид Ҳошимов (“NBU-Осиё”) каби футболчиларни мисол тариқасида айтиш мумкин.  Айтганча бугунги кунда Сербиянинг “Явор” клуби шарафини ҳимоя қилаётган истеъдодли ҳужумчи Ҳусниддин Ғофуров ҳам айнан мана шу “Динамо” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.



Ўтказилган тақдирлаш маросимига жамоа футболчилари ва мураббийлардан ташқари бир қатор таниқли шахслар ҳам келишди. Хусусан Фарғона вилоят футбол федерациясидан вакил сифатида Ҳакимжон Жўраев, “Қўқон-1912” бош мураббийи Тоҳир Кападзе, “Нефтчи”нинг собиқ футболчиларига айланиб улгурган Иқбол Акрамов ва Азиз Алижонов. Шунингдек таниқли боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳам “Динамо”нинг тадбирига қадам ранжида қилгани эътиборимизни тортди.

Маросимнинг дебюти Тоҳир Кападзе ва Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг сўзга чиқиши билан бошланди. Унда дастлаб таниқли футбол мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди. – Авваламбор барчангизни вилоят иккинчи лигасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритганларинг билан табриклайман. Рости, “Динамо”нинг ташкил этилиши жуда ҳам ижобий иш бўлди. Вилоятимиздаги ёш ва иқтидорли йигитлардан тузилган жамоа эканлигига гувоҳ бўлдим. Бу борада сиз футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган ҳомий кишилар ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир. “Динамо” ўзининг олдига аниқ мақсад ва вазифа қўйган. Унинг нияти жиддий ва узоқни кўзлаётгани барчамизни қувонтиради. Очиғини айтганда, ўтган мавсум жамоанинг бир нечта ўйинларини кўриб, завқландим. Фарғона вилояти футболи доимо иқтидорли футболчиларга бой бўлган. Сиз футболчиларни ҳам келажакда ўзбек футболини дунёга танилишида улкан ҳисса қўшишингларни истардим. Бу борада барчаларингга таниқли футболчиларимизнинг йўлини беришини Яратгандан сўраб қоламан. Ёнимда турган таниқли боксчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев сингари олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этиб, мамлакатимиз довруғини бугун дунёга танитишингларни тилайман. Бунинг учун илоҳм чарчамасдан, кеча ва кундуз доимо футбол ҳақида ўйлаб, ўз устингда ишлашни қанда қилманглар. Насиб қилса келгуси йили “Динамо”ни биринчи лигада иштирок этишини кўрайлик.



Шундан сўнг Муҳаммадқодир Абдуллаевга ҳам сўз берилди. – Ассалому алайкум, шу кечага йиғилган барча спортчилар ва узоқ яқиндан келган азиз меҳмонлар. Барчангизни кириб келаётган янги футбол мавсуми билан табриклайман. “Динамо” жамоаси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Бундан мен фақат хурсандман. Тошкентда ўтказилган пулька ўйинларини ҳам кузатдим. Футболчилар ёмон харакат қилмади. Аммо ҳакамларнинг айрим йўл қўйган хатолари эвазига мақсадга эриша олмадик (Залда бироз кулгу). Шунга қарамай жамоанинг ўз олдига қўйилган аниқ мақсади бор ва уни амалга ошириш учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ишлаймиз деган умиддаман.

Муҳаммадқодир Абдуллаев ўз сўзини якунлагач, Тохир Кападзега эсталик совғасини топширди. Яъни боксчиларнинг қўлқопи шаклидаги сувинерни тақдим этиб, кетидан зарбоф тўн ҳам кийдириб эхтиром кўрсатди. Таниқли футбол мутахассиси бундай эътибордан мамнун эканлигини билдириб, клуб ривожи учун мураббий сифатида имкон қадар қўлдан келганича ёрдам беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Мутахассисларнинг фикрларидан сўнг навбат, футболчиларга олтин медалларни топширишга етиб келди. Бутун мавсум мобайнида жамоанинг мақсадига эришиши учун тер тўккан мураббийлар штаби ва футболчиларга кичик олтин медалларни Кападзе билан Абдуллаев танътанали равишда топширишди.



Бундан ташқари турли амплуалар бўйича энг яхши ўйинчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар улашилди.
Тадбирга ташриф буюрган хушовоз хонанда Акмал Садихонов ва “Файз” гуруҳи ўзининг дилтортар қўшиқлари билан кечани юқори кайфиятда ўтишини таъминлади. Айтганча, нафақадаги подполковник Сотиболди Ҳайдаров ҳам сўзга чиқиб футболчиларга табрик ва тилакларини изҳор этди.  – “Динамо” жамоасининг қўлга киритган фахрли биринчи ўрин билан чин дилдан муборакбод этаман. Биз ҳам илгари ўз вақтида “Динамо” номли жамоада ўйнаганмиз. Ўғлим Баҳром Ҳайдаров футболчилик даврида автомашина олганида, маҳалладаги қўшниларимиз билан бирга эсталик учун суръатга тушгандик. Орадан йиллар ўтиб, ўзбек футболининг келажаги сифатида эътироф этилаётган Аббос Махсталиев ҳам ҳудди биз каби “Спарк” русумли автомашинасида дадаси ва яқинлари билан бирга расмга тушганини яқинда газетада кўриб қолдим. Сиз футболчиларга ҳам бунданда яхши йўлларни ва илиқ ниятларни тилаб қоламан. Машғулотлардан кейин ҳам қўшимча равишда яна ўз устингларда машғулот ўтказишинглар керак. Бунинг учун ўйлайманки сизларда барча шароитлар мавжуд.

Сотиболди Ҳайдаров сингари тадбирга ташриф буюрган бир қатор меҳмонларга Биродар Абдураимовнинг футболчилик ва шу кунгача босиб ўтган йўллари ҳақида ёзилган китоб совға қилинди. 

Тадбир сўнггида таниқли футболчилар Иқбол Акрамов ва Азиз Алижонов ҳам сўзга чиқиб, футболчиларга келгуси мавсумда ҳам омад ёр бўлишини тилади. Кечани футболчилар рақс, ўйин кулгу билан ўтказишди ва тадбир самимият ила хурсандчилик билан якун топди.



Ҳусниддин ҒОФУРОВ: “КАТТА ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШИМДА “ДИНАМО”НИНГ ЎРНИ КАТТА”

Бугунги кунда Сербияда фаолият олиб бораётган Ғофуров билан боғланиб “Динамо” ҳақидаги фикрларини сўрадик.

- “Динамо” катта футболга кириб келишимда ўзига хос “трамплин” вазифасини ўтаб берган. Жамоа энди ташкил топаётган кезларида боргандим. Ўшанда таркиб янгитдан тузилаётганди. Лекин шунга қарамай, 1,5 йил ичида бу клубдан бир нечтаси олий ва биринчи лига жамоаларига ўтишганди. Фурсатдан фойдаланиб, “Динамо”нинг олтин медални қўлга киритгани билан табриклайман. Мураббийлар, Баҳром ака Ҳайдаров ва Хушбек ака Қосимовга аълоҳида табрик. Ўйлайманки бу жамоанинг келажаги бор. Албатта келгусида “Динамо” биринчи лигага йўл олади ва муносиб иштирок этиб кўпчиликни эътиборини тортади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика