UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  4 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  4 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  6 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   5 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  24 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  5

Иккинчи давра арафасида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди Янгиликлар

Иккинчи давра арафасида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди

ЎФФ анжуманлар залида 1 август, жума куни ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида Ўзбекистон чемпионати биринчи давраси ва Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич ўйинлари якунига бағишланган ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда таъкидландики, Олий Лига-2014 биринчи давра ўйинларида ҳакамлик савияси анча яхши бўлди. Айни вақтда, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич учрашувларидаги ҳакамлик сифати сезиларли даражада паст бўлиб, бунда биринчи навбатда ҳакамларнинг ўзи айбдор эканлиги таъкидланди.

Танқидий руҳда ўтган мажлисда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган, ЎФФ ва ЎзПФЛ раҳбарияти томонидан билдирилаётган ишончни оқлай олмаётган ҳакам ва назоратчиларни жазолаш, зарур бўлса, уларни четлатиш ҳақида қарорлар қабул қилиш кераклиги қайд этилди.

Мажлисда кун тартибидан ўрин олган қатор масалалар бўйича фикр алмашилди, ҳакамлар ва назоратчилар томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди ва тегишли хулосалар чиқарилди, шунингдек, соҳа мутахассислари олдида мавсумнинг ҳал қилувчи иккинчи ярмини юқори савияда ўтказиш вазифаси тургани эслатиб ўтилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика