UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  2 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  4 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  11 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  2 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4

Икки таниш йўл. Улуғбек Бакаев қайси жамоани танлайди? Янгиликлар

Икки таниш йўл. Улуғбек Бакаев қайси жамоани танлайди?

Сўнгги йилларда "Сўғдиёна"ни совриндорлар қаторига қўшган, халқаро майдонга олиб чиққан Улуғбек Бакаев ўтган мавсум якунида истеъфога йўл олганди.

Эндиликда мутахассис олдида қайтиш учун иккита ҳтимолий вариант бор. 


"Сўғдиёна"

Айнан бугун "Навбаҳор" билан учрашувдаги натижа Бакаевнинг "Сўғдиёна"га келишини янада тезлаштириши ёки аксинча бўлиши мумкин. Клуб раҳбарияти Намангандан мағлубият билан қайтилган тақдирда Ёрқин Назаровнинг ўрнига номзод сифатида Улуғбек Бакаевни кўрмоқда. Бу деярли аниқ бўлиб улгурган танлов. Сир эмас, мураббий учун "Сўғдиёна" бегона эмас. У мухлисларни ғалабаларга, совринли ўринларга курашишга ўргатиб кетган. Бу сафар қайтиш Бакаев учун бир мунча енгил бўлади. Таркибда ўзи таниган йигитлар қолган. Ўзаги сақланиб қолган. Кўп нарса ўзгаргани йўқ. Қизиғи шуки, 2019 йил ҳам мутахассис "Сўғдиёна"ни 4-турдан сўнг Сергей Лушчандан қабул қилиб олганди. Бакаев Жиззахда менталитетни ўзгартира олди. Ғолиблик руҳини олиб кирди. Агарда клуб Ёрқин Назаровга имконият беришда давом этса, у ҳолда жаноб "coach" учун иккинчи танлов юзага келади. 

Жиззахдаги натижалари: 2019 4-ўрин, 2020 6-ўрин, 2021 2-ўрин, 2022 7-ўрин



"Бухоро"

"Кўҳна" шаҳар жамоаси икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди. Ҳаким Фузайлов Про лигада кетма-кет икки йил икки хил жамоани элитага олиб чиқишнинг "ҳадисини" олганини кўрдик. Бу борада тан бермасдан нима ҳам қиламиз.  Аммо тожикистонлик мураббийнинг "Бухоро" билан Суперлигадаги ишлари ҳозирча яхши, деб бўлмайди. Илк турдаги ғалабадан сўнг кетма-кет учта ўйиндан бери ютуқлар борасида "чилла" сақлашмоқда.  Мендаги маълумотларга қараганда, "Бухоро" раҳбарияти эҳтимолий вариантни топиб қўйган. Бу - Улуғбек Бакаев. 2017 йил қишида илк бор жамоа бош мураббийи этиб тайинланганида ҳали тажрибаси кам, мураббийликдаги илк қадамларини ташлаган пайтлар эди. Шунга қарамай 2 мавсум давомида жамоани турнир жадвали ўрта поғоналарида олиб юрди. Бугунги кунга келиб Бакаев анча тажрибаси ошган, кўникмаларга эга бўлган ҳолатда. Аммо мавсум ўртасида унга осон бўлмайди. Таркибдаги футболчилар, ўйин фалсафаси бутунлай бошқача. Бакаевга эса бу борада бироз вақт керак. Боз устига олдинда "Бухоро"ни "Бунёдкор", "Олимпик", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" каби жиддий рақиблар билан тўқнашувлар кутиб турибди. Ҳаким Фузайловнинг тажрибаси, малакасига шубҳамиз йўқ. Балки клуб раҳбарияти охиригача ишонар. Бироқ кетма-кет 3та мағлубият бу огоҳлик қўнғироғи эканлигини пайқаш қийин эмас. 

"Бухоро"даги натижалари: 2017 6-ўрин, 2018 йил 6-ўрин

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика