Икки испан клуби Асенсиога қизиқмоқда

Alisher
30 июл 2022
Испания терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоасини ўзгартириши мумкин.

26 ёшли футболчига Ла Лиганинг икки вакили қизиқиш билдирмоқда.

Илк даъвогар пойтахтнинг бошқа бир клуби – "Атлетико. "Матрасчилар" билан Асенсио учун Севильянинг "Бетис" клуби кураш олиб боришга тайёр.

Марко 2015 йилдан бери "қаймоқранглилар" шарафини ҳимоя қилади. Унинг "Реал" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум Ла Лига 31та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes