Икарди учун мавсум якунланиши мумкин

Mirjalol Normatov
24 фев 2019, 16:18
"Интер" форварди Мауро Икарди тиззасини операция қилдирмоқчи.

"Football Italia" хабарига кўра, агарда жарроҳлик амалиёти ўтказилса, футболчи бу мавсум ўйинларда бошқа қатнашмайди. Футболчининг кейинги тиббий текшируви 7 март куни ўтказилади.

Қайд этилишича, Икарди оғриқ қолдирувчи уколлар ёрдамида ўтган бир неча ўйинларда майдонга тушган.

У бу мавсумда жамоаси таркибида 15 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia