Икарди тарихий ютуққа эришди

Sherzod Nurmatov
6 фев 2026, 12:57
Тажрибали аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди "Галатасарой" тарихида ўчмас из қолдирди.

32 ёшли Икарди Истанбул гранди сафида 73 та гол уриб, жамоа тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди.

Ўзининг тарихий голини Мауро Туркия Кубоги доирасида "Истанбулспор" дарвозасига урди. Истанбул клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Кубокнинг кейинги босқичига йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: haberler.com