UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  10 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  29 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Икарди "Реал"да? "Қироллик клуби"дан узоқ кутилган "BOOM"!!! Янгиликлар

Икарди "Реал"да? "Қироллик клуби"дан узоқ кутилган "BOOM"!!!

"Қаймоқранглилар" мухлислари катта трансферларни соғинишгани бор гап.

Кеча, 30 январь куни "Интер" форварди Мауро Икарди Твиттердаги саҳифасида қизиқарли бир "твит" қолдирди.

"Хайр, Хайр....", деб ёзади футболчи трансфер ойнасининг сўнгги кунларида. 

 


Бу шунчаки тасодиф деб улгурмасимиздан, Мауро ўзи билмаган ҳолда "Инстаграм"да ҳам бизга "йўл кўрсатиб" юборди. 


Бу рўйхатда, "қаймоқли таомда" Неймар нима қилаётганини тушуниш бироз қийиндек, лекин яхшироқ ўйлаб кўрсак...

Хабарингиз бор, замонавий футболда, бугунги кун футболчиларининг ҳаётида ижтимоий тармоқлар муҳим роль ўйнайди. Ва Мадриднинг "Реал" футболчилари ҳеч бир ижтимоий тармоқда бошқа клуб футболчилари, айниқса, "Барселона" аъзоларининг "ўқувчиси" бўлиши мумкин эмас (Ўз юрти терма жамоаси аъзоларидан бошқа). 

Келиб чиқадики, яқин соатлар ичида Мауро Икарди Италиядан Испанияга кўчиб ўтади ва "қаймоқранглилар" сафига бориб қўшилади. Бу эса Бензема имтиёзли "картасидан" "қуруқ қолганини" ва Зидан қанчалик уни ҳимоя қилмасин, асосий таркибдаги жойини бўшатиб беришини билдиради. 

"Интер" футболчи трансферидан бор йўғи 106 млн евро ишлаб олади.

P.S. Танганинг иккинчи томони... Нима деб ўйлайсиз, чиндан Неймар барчасини ташлаб, ёзда собиқ жамоаси "Барселона"нинг ашаддий рақиби сафини тўлдирадими ёки буларнинг барчаси шунчаки тасодиф? 


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика