UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  0 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  51 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  6 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  68 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1

Ижарага кетишни истаб қолган Мартин Эдегор ҳақида Янгиликлар

Ижарага кетишни истаб қолган Мартин Эдегор ҳақида

Ўтган йили Ла Лигани "ёндириб юборган" ёш иқтидорли футболчининг бундай қарорида мураббий айбдорми?

ОАВда Мартин ўзини ижарага қўйиб юборишларини сўрагани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бунга футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. 

Эдегор умумий ҳисобда 385 дақиқа ўйнади, яъни умумий вақтнинг 16%.

Аммо масаланинг бир муҳим томони мавжуд. "Шахтер" билан 1 декабрда бўлиб ўтган, Зидан "курсисини кескин қимирлашига" сабаб бўлган, учрашувгача Мартин максимал вақтнинг 26% майдонда ўтказган (бу ҳам иқтидорли ярим ҳимоячи учун зўр кўрсаткич эмасдек). Бироқ футболчи жароҳатлар сабаб ҳар қанақасига ўтказиб юборишга мажбур бўлган ўйинларни ҳисобдан чиқарсак, умумий ўйин вақтининг 45% кўринишидаги натижа чиқиб келади. Норвегияликнинг рақобатчилари: Кроос, Модрич ва Феде ҳамда Иско эканлигини инобатга олса - ёмон кўрсаткич эмасдек. 



Бундан келиб чиқадики, Зидан Эдегор учун таркибдан жой, жамоа ўйинидан ўрин қидириб кўрди.

Лекин кейин Мартин жароҳат олди (яхшигина суммага сотиб олинган Эден Азар билан тахминан деярли бир вақтда сафга қайтди), Зидан эса ўзи учун маълум гуруҳ футболчиларини аниқлаб олди ва асосан фақат уларнинг хизматларидан фойдаланишни бошлади. Натижада, 10 учрашувда 7 ғалаба (2 дуранг ва Суперкубокда мағлубият) ва Зизунинг вазияти бироз стабиллашди. Мураббий натижа берадиган таркиб ва усулни топди ҳамда унда тўхтади. Ҳақли савол туғилади, бунда Зинедин Зиданни айблаш қанчалик ўринли? 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика