Игуаин карантинга қарамай Аргентинага учиб кетди, сабаби...
19 мар 2020 23:17
Янгиликлар
Игуаин карантинга қарамай Аргентинага учиб кетди, сабаби...
“La Repubblica”нинг хабарига кўра, футболчи шахсий самолётда мамлакатни тарк этаётган вақтида уни Турин аэропортида полиция вакиллари тўхтатишган. Ҳужумчи ўз юртига йўл олишидан илгари коронавирус учун тест топширган ва унга мамлакатни тарк этиш учун рухсат берилган.
Tuttosport хабарига кўра, футболчининг кейинги режалари клуб вакилларига маълум бўлган. Қолаверса, “Ювентус” футболчи Аргентинга йўл олиши учун унга шахсий самолёт ёллаган.
Игуаин Аргентинага онаси бетоблиги сабабли йўл олган ва бунинг учун у клубдан раҳбариятидан рухсат олган.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Игуаин билан бирга Родриго Бентанкур ҳам учиб кетишга уринган, аммо бу хабар кейинчалик ўчириб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ “Юве”нинг икки футбочлиси Даниэле Ругани ва Блез Матюиди коронавирусга чалинган эди.
Фикрлар