UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  2 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  7 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  12 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

Игорь Шквирин: "Учрашувнинг якуни мантиқсиз бўлди" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Учрашувнинг якуни мантиқсиз бўлди"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

"Ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Тан олиш керак, биринчи бўлимда рақибга мағлуб бўлдик."Пахтакор"  катта устунлик қилди.. Ҳаттоки, тўп ўтказиб юборишимиз ҳам эҳтимоли бор эди, дея оламан. Иккинчи бўлимда майдон эгаларидан ўйин тизгинини ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қилдик. Яхши қарши ҳужумлар ташкил қилдик. Лекин баҳс мантиқсиз якунланди. Охирги дақиқада дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу - футбол. Йигитларни қўллаб - қувватлайман. Улар майдонгда хоҳиш ва иштиёқларини кўрсата олишди. Айримлари жароҳатдан сўнг майдонга қайтди. Шогирдларим "Пахтакор"га муносиб қаршилик кўрсата олиш билан бирга, асабийлаштиришга ҳаракат қилишди. Рақибга омад тилайман",- дейди Игорь Шквирин. 

- Мураббий сифатида анча йилдан сўнг  "Пахтакор" стадионига ташриф буюрдингиз. Бу борада қандай таассуротлар қолди?

- Мазкур клубда кўп йиллар давомида тўп тепганман. Лекин ҳаммаси тарихда қолди. "Пахтакор"ни ўз майдонида ҳамма ютишни истайди. Ортиқча ҳиссиётларга берилмасдан навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Энди битта фронтда курашамиз.

- Ёзги трансферларда таркибга жалб этилган футболчилардан қониқяпсизми?

- Ёзги трансферлар вақтида табиийки таркибни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Қаердадир биз истаган нарса бўлмади. Бироқ ҳозир бу ҳақида гапирмоқчи эмасман. 

-"Турон" Суперлигада мағлубиятсиз серияни давом эттириши учун кучи ва захира имкониятлари етадими?

- Захирамиз яхши, деб ўйлайман. Жамоага бош мураббийи бўлиб келганимда олдимга аниқ мақсад қўйилди. Ортда қолган учрашувларда янада кўпроқ очко ишлашимиз мумкин эди.  Қаердадир нимадир етишмади. Клубда ҳар бир инсон ўз ишини қилмоқда. Футболчилар мураббийлар штаби томонидан берилган вазифаларни бажармоқда. Олдинга интилишда давом этамиз.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика