UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  13 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3

Игорь Шквирин: “Биринчи бўлимдаги хатоларни, иккинчи бўлимда тўғирладик” Янгиликлар

Игорь Шквирин: “Биринчи бўлимдаги хатоларни, иккинчи бўлимда тўғирладик”

Ўйиндан кейин “Олмалиқ” устози баҳс ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
-Икки йилдан буён биз Қаршида ҳам, Олмалиқда ҳам “Насаф” билан дуранг ўйнаяпмиз. Гарчи ҳар иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қилсада, ҳозирча сўнгги икки мавсумда бу ишни ҳеч бир жамоа уддалай олмаяпти, -дея гап бошлади Игорь Анатолиевич. -Агар чемпионатдаги барча ўйинлар бугунгиси каби шиддатли давом этганида, ўйлайманки, бу футболимиз ривожи учун салмоқли ҳисса бўларди.

 

-Бугун биз жамоангиз иштирокида икки хил бўлимга гувоҳ бўлдик. Биринчисида “Насаф” яққол устунлик қилди. Ҳатто йирик ҳисобда олдинга чиқиб олиши ҳам мумкин эди. “Олмалиқ” эса иккинчи бўлимда кўплаб ҳужумлар қилди ва охир оқибат дурангга эришди...

-Ҳақиқатан ҳам биз бириничи бўлимда ҳужумчисиз ҳаракат қилдик. Шунга қарамай, қанот ярим ҳимоячиларимизга имкон бўлганида олдинга ўтишларига кўрсатма бергандик. Аммо танаффусда йигитларга бу мавсумнинг охирги ўйини эканлиги ва ўз ўйинимизни кўрсатишимиз лозимлигини уқтирдик. Биринчи бўлимда йўл қўйган хатоларимизни, иккинчисида тўғирлашга эришдик. Агар ҳакамнинг хатоси бўлмаганида, менимча, ҳисоб бошқача якунланиши мумкин эди. Умуман олганда, мавсумни 6-ўринда якунлаб, турнир жадвалимиздаги ҳолатдан  у қадар қониқиш ҳосил қилмаган бўлсакда, хурсанд қиладиган томони бизда шаклланиб келаётган жамоа бор. Шу ўринда бугунги рақибимиз “Насаф” жамоасинни чемпионатнинг бронза медали билан табриклайман. Улар янги мавсумни халқаро майдондаги учрашув билан бошлашади. Уларга омад тилайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика