UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  0 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  1 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  20 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  137 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  17 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  7 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  6

Игорь Сергеев - тўртинчи бор "Пахтакор" тўпурари Янгиликлар

Игорь Сергеев - тўртинчи бор "Пахтакор" тўпурари

2017 йилги мавсумда рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этган Игорь Сергеев жамоа тўпурарига айланди.

Ҳужумчи "Пахтакор" таркибида чемпионат учрашувларида 122 беллашувда 64 гол уришга эришди. Жорий мавсум 13 голдан 3тасини пенальтидан киритди.

Сергеев яна икки тўп киритилишида жамоадошларига сўнгги пасни берган ҳолда иштирок этган. Бир учрашувда у ўртача 2,4 мартадан рақиблар дарвозасига зарба берган. Тўп оширишларининг аниқлиги 78 фоиздан иборат бўлди. Бир ўйинда ўртача ҳужумда 16 яккакурашдан 7тасини муваффақиятли якунлади.

Сергеев 4-марта чемпионат доирасида "Пахтакор" тўпурарига айланди. У 2014 йилдан буён клуб тўпурарига айланмоқда. Кетма-кет тўпурарга айланиш борасида у Биродар Абдураимов (1971-1973), Андрей Якубик (1980-1982) ва Игорь Шквирин (1998-2000) кўрсаткичларини ортда қолдирди. Мутлоқ рекорд Геннадий Красницкийга тегишли бўлиб, у 1963-67 йилларда кетма-кет 5 бор жамоа тўпурарига айланган.

Умумий ҳисобда ҳам рекорд Красницкийга тегишли. Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси жами 10 марта "Пахтакор" тўпурари деган номга эга чиққан. Биродар Абдураимов эса 5 марта турли йилларда жамоа тўпурарлигини қўлга киритган.

Рейтинг: -273   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика