UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  2 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Игорь Сергеев: "Асосий таркибга лойиқ эканлигимни исботлашим керак эди" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Асосий таркибга лойиқ эканлигимни исботлашим керак эди"

Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйинда ягона голни урган ҳужумчи Игорь Сергеев ОФК томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Учрашув тугагач микст зонада ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи булимда бошқа, иккинчи бўлимда умуман бошқа футбол гувоҳига айландик...
- Биз дастлабки бўлимда рақибни ўргандик десак ҳам бўлади. Тўғри бу жамоани ўргангандик лекин майдонда бутунлай бошқача бўлади. Бундан ташқари кучли ёмғир ёғиб турди. Иккинчи бўлимда эса биз жисмонан кучли эканлигимиз кўриниб турди. Ғалаба учун интилдик ва ёмғир ҳам бизга халал бера олмади.

- Гол урилган вақтда ёмғир сизга ёрдам бердими?
- Йўқ, йўқ. Аксинча бундай ёмғирда тўп сирпаниб кетади. Шу боис бор эътиборимни тўпга қаратдим ва бошим билан имкони борича аниқ зарба беришга уриндим.

- Бу энди ёшлар ўртасидаги мусобақа эмас, Осиё Кубоги. Илк учрашувда майдонга тушишингизни кутганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам кутмагандим. Сабаби бизда рақобат жуда кучли. Лекин машғулотларда астойдил ишладим. Мураббий менга ишониб асосий таркибга киритди, унга лойиқ эканлигимни кўрсатишим керак эди.

Нодирхўжа Юлдашев
Сидней шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика