Игорь Голбан: "Энг асосийси уч очкога эга бўлдик"
03 май 2016 09:00
Янгиликлар
Игорь Голбан: "Энг асосийси уч очкога эга бўлдик"
“Навбаҳор” – “Обод” учрашувидан сўнг “лочинлар” ҳимоячиси Игорь Голбан ўйин тўғрисида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Қийин учрашувни ўтказдик. Лекин нима қилган тақдирда ҳам ўз кучимизни кўрсатиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб қолганимиз албатта ўйинимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шунга қарамай яна гол уриш учун имкониятларимиз бўлганди. Энг асосийси уч очкога эга бўлдик. Ростини айтсам учрашув биз учун омадли келди. Учрашувдан аввал қандай ҳисобни кутгандим? Бунинг аҳамияти йўқ эди. Чунки бизга биринчи навбатда ютуқ керак эди холос. Кейинги учрашувда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди россиялик легионер.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Фикрлар