"Ифтихор" бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди, сабаби...
13 июл 2018 10:57
Янгиликлар
"Ифтихор" бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди, сабаби...
Аммо айрим сабаблар туфайли режага ўзгартириш киритилди.
Футболчилар кеча Олтиариқда тўпланишди ва машғулотларни бошлаб юборишди. Тошкентдаги йиғин эса 25 июль куни бошланади ва 5 августга қадар давом этади. Бу вақт оралиғида жамоа аъзолари “Нурафшон”га қарши кечадиган ўйин учун ҳам тайёргарлик олиб боришади.
“Ифтихор” ПФК мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Хусусан, шу кунга қадар жамоада бош мураббий вазифасини бажариб келган Асад Дўрмонов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Диёрбек Алижоновларга вилоятнинг бош жамоаси “Нефтчи”дан таклиф тушгани инобатга олиниб, бу икки мутахассис билан тузилган шартномалар бекор қилинди ва лавозимидан озод этилди. Бу борада клубининг кечаги йиғилишида маълум қилинди.
“Ифтихор” жамоаси бош мураббий лавозимини эса шу кунга қадар жамоада ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келган Маҳмуджон Маткаримов эгаллади. Бош мураббий ёрдамчилари сифатида эса Жаҳонгир Маҳкамов ва Хайрулло Мирзажоновлар фаолият олиб борадиган бўлишди.
Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, машғулотларда бир қатор янги футболчилар иштирок этишмоқда. Хусусан, “Қўқон-1912”дан келган Исмоил Охунжонов, футбол мухлислар учун таниш бўлган Рустам Аъзамов ва бир қатор ёш футболчиларни келтириб ўтиш мумкин.
Мураббийлар штаби бугун ва эртага назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган. Бугун "Ифтихор" Қувасойнинг “Цементчи” клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Олтиариқдаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади. Эртага эса “Нефтчи” билан ўйин режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар