UZ

Сўнгги янгиликлар

IFAB тоза ўйин вақтини кўпайтириш устида бош қотирмоқда Янгиликлар

IFAB тоза ўйин вақтини кўпайтириш устида бош қотирмоқда

Халқаро Футбол Ассоциацияси Кенгаши (IFAB) ташкилотнинг йиллик умумий йиғилишида тоза ўйин вақтини ошириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар кўриб чиқилади.

Бу ҳақда IFAB матбуот хизмати хабар берди.

Англия Футбол Ассоциацияси (FA) раҳбари Дебби Хьюитт бошчилигидаги йиғилиш 4 март куни Лондонда бўлиб ўтади. Тадбирда қўшимча вақт масаласи, қуйи ва ҳаваскорлар лигаси мутасаддилари, футболчилари ва ҳакамларига ҳурматни ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, IFAB VAR'дан фойдалангандан сўнг ҳакамлар қарорларини оммага тушунтиришни синовдан ўтказиш, шунингдек, футболчиларда мия чайқалишида гумон қилинган тақдирда қўшимча алмаштиришларга рухсат беришни муҳокама қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика