UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлига. Барча учрашувлар натижаси бир саҳифада  16 14:49ФИФА ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширган мамлакатга тарихдаги энг юқори баллни қўйди  1 13:47Суперлиганинг 26-турида майдонга тушмайдиган футболчилар ва расмийлар  2 13:26Аморим: "Эвертон"га қарши баҳсда ротация қилишимиз керак"  12 12:25Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"  3 11:45Пети ПСЖ ҳақида: "ПСЖни ўйинларини томоша қилиш зерикарли"  0 11:35Санжар Турсунов: "Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ"  4 11:13"Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин, Наманганда кимнинг парвози баланд бўлади?" — Суперлига финиши олдидан мутахассис фикри  5 11:05«Ливерпуль» Трентга ўринбосар топиб қўйди  1 10:42Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?   2 10:40ESPN «Барселона»нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  18 10:08Келаси ёзда энг кўп маош олувчи номи ўзгариши мумкин. Ҳозирги рекорд Роналдуга тегишли  4 09:36«Манчестер Сити» қишда Родрини ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши маълум  1 09:06Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  3 08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  8

Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими? Янгиликлар

Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?

Ҳар қандай нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси яъни якуни ҳам бор.


Бунёдкор

Андрия Филипович - 35'

Суперлига. 26-тур

30/11/2024, 15:00

0
:
1
1-бўлим

Пахтакор

45'
90'
10'  Бобурбек Юлдашев (Александр Зевадинов)
35'  Андрия Филипович


Бугун Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига расман якун ясалади. Одатда сўнгги турларга келиб барча нарса кундек равшан бўлиб улгурган, шу боис ўйинлар расмиятчилик мақомини оларди. Лекин бугунги учрашувларнинг барчасида интрига сақланиб қолинган. Бизни 1 та эмас, 2 та дерби кутмоқда. Улардан бири Тошкент дербисидир. "Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Бу ўйин "шерлар" учун ҳеч қандай аҳамиятсиз бўлсада Суперлигада қолиш масаласини тўлиқ ҳал қилмаган "қалдирғочлар" учун муҳимлилик даражаси юқори. 

Кайфиятсиз "Пахтакор"

Сўнгги ўйинларда "Пахтакор"нинг кайфияти чоғ эмас. Совринли ўринлар учун курашни бой берди. Боз устига Шацких ва Черан, Собирхўжаевнинг жамоада йўқ бўлиб қолгани четдан шубҳаларни янада оширди. Жамоа сўнгги 5 та учрашувнинг фақат 2 тасида 3 очкони қўлга кирита олди. 3 та ўйинда мағлуб бўлди. Бу борада жамоа Суперлиганинг 10-жамоаси бўлиб турибди. Улар сўнгги бор 31 октябрь куни "Андижон"ни таслим қилган. 25-турдан сўнг чемпионатни медалларсиз тугатиши аниқ бўлган "Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади. 2016 йил клуб мавсумни 5-ўринда якунлаган. Эртага ғалаба қозонилган тақдирда фақат 1 поғона кўтарилиш имкони бор, холос. Бу эса ҳеч нарсани англатмайди. Бугун футболчилар босимсиз ҳаракат қилишади ва мухлислар учун мавсумни тугатиб қўйишади, тамом. Черан учун эса хайрлашув учрашуви бўлмайди. Бу мавзуга нуқта қўйдик. Мотивация эса майдон эгалари томонида. 


Иккинчи даврада иштаҳаси очилган "Бунёдкор"

"Бунёдкор" Илёс Зейтуллаев қўл остида иккинчи даврада биринчисига қараганда мазмунлироқ кўрина бошлади. Ёзги трансферлар вақтида ҳам сифатли селекцияни амалга ошира олди. Сўнгги 10 та ўйинда "қалдирғочлар" 16 очко жамғарди, охирги 5 та баҳсда эса фақат 1 бор мағлуб бўлди. 2 та дуранг, 2 та ғалаба. Айниқса, "Олимпик" устидан қозонилган ютуқ Суперлигада қолиш йўлида асқотиши турган гап. Юқорида сифатли трансферлар ҳақида гап борди. Андрия Филипович деган номга кўп бор тўхталмоқдамиз. Жамоанинг асосий фигурасига айланиб бўлган хорватиялик легионер 12 та ўйинда 4+4=8 кўрсаткичини қайд этди. У гол урган ёки узатма қайд этган баҳсларда жамоаси мағлубиятга учрагани йўқ. Дарвоза чизиғидаги муаммолар Ҳамидулло Абдунабиев орқали барҳам берилди. Гарчи у биринчи даврани "Олимпик"да ўтказган бўлсада, "Бунёдкор"га тезда мослашиб кетди. Дарвозабонлар статистикасида у 60 та сейв билан кучли учликда бормоқда. Бир нечта ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Сифатсиз трансфер дея қаралган Луис Качоррига мослашиш учун вақт талаб этилди. Кейинчалик ўзини кўрсатишни бошлади, мураббийлар унга 11 та баҳсда имконият беришди ва бу ўйинларда Италияда туғилган албаниялик ҳужумчи 3 та гол 1 та ассист муаллифига айланди.



Ўзаро учрашувлар ёхуд "суғур куни" 

Шу кунгача жамоалар Суперлига доирасида 37 маротаба тўқнаш келишган. Бу ўйинларда устунлик "шерлар" томонида 15 ғалаба. "Бунёдкор" 13 та ўйинда зафар қучган. 9 та беллашувда муроса кўчаси танланган. Қизиқ ҳолат, 5 йилдан буён жамоалар ўртасидаги мавсумдаги 1 та ўйин 3:2 ҳисобида "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланмоқда. Суғур куни давом этадими?

27.11.2019. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

05.11.2020. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

27.11.2021. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

29.06.2022. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

01.12.2023. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

30.11.2024 ?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 ноя 12:52:17
Liverol Motor Oil
Қисқаси тотал!
Бизнинг чемпионат дунёдаги энг зур чемпионат!
Яшасин Суперлига!
Олға!
   
30 ноя 11:00:47
O'zbek futboli XD
Bugun Bunyodkordan g'alaba kutamiza!
Bugungi oxirgi turda Andijon, Qizilqum , va Dinamo mag'lub bo'ladigan bo'lishsa Bunyodkor Paxtakorni yutsa 8 o'rinda tugatadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика