UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  1 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  128 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Иброҳим Ибрагимов: "Хитойни 3:1 эмас, 5:1, 6:1 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди" Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов: "Хитойни 3:1 эмас, 5:1, 6:1 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда Хитойда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Тимур Кападзе шогирдлари кеча Хитой U-23 терма жамоасига қарши майдонга чиқди (3:1). Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимовнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Хитой билан ўйин ҳақида...

- Ўйин яхши ўтди. Биринчи бўлимда рақиб чуқур ҳимояланди. Биз эса икки хил таркибда майдонга тушдик. Мураббийимиз барчага имконият бердилар. Иккинчи бўлимда ўйин очилди. Голли вазиятлар кўпайди. Хитойни 3:1 эмас, 5:1, 6:1 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди. 

- Қирғиз Республикаси билан ўйинга қараганда фарқ нимада бўлди?

- Хитой қизиқарлироқ жамоа экан. Фақат реализацияда оқсаяпмиз. Ҳамма рақибни ҳурмат қиламиз. Йигитлар бор куч билан ҳаракат қилади. 

- Ўзбекистонга қарши кўп жамоалар ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. Мураббийлар бу борада қандай кўрсатмалар беряпти?

- Тўғри айтдингиз. Ҳимоявий ўйин таклиф қилмоқда. Машғулотларда ишлаяпмиз. Чуқур ҳимояланган рақибга қарши доим қийин. Очиқ ўйинга қараганда бу анча мураккаброқ. 

- U-20 терма жамоасидан келган янги футболчилар қай даражада киришиб кетишди?

- Яхши, ўзларини кўрсатишмоқда. Маҳмуд, Умарали, Саидафзалхон тез киришиб кетишди. Ака-укадек бўлиб кетганмиз. Маҳмуд, Умарали гол уришди. Иккинчи ўйинга тайёргарликни бошлаганмиз. Биринчи ўйинга қараганда қийинроқ бўлиши табиий. Чунки бизни кўрди, ўрганди. Ғалаба учун майдонга чиқамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика