Ибрагимович фаолиятини Лондонда давом эттирмоқчи

Aslanov Jasurbek
18 мар 2016, 13:22
Швеция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини Лондонда давом эттириш истагида.

34 ёшли форвард пойтахт клубларидан бирини танлаб, Премьер-лигада тўп тепмоқчи. Аммо футболчи қайси жамоани танлагани номаълум. Олдинроқ "Челси" раҳбарияти шведга 12,5 млн. евролик маошга эга 2 йиллик шартнома таклиф қилгани эълон қилинган эди. Шу билан бирга унинг хизматларига "Арсенал",  "Манчестер Юнайтед", "Милан" ва MLS клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ибрагимовичнинг ПСЖ билан келишуви июнь ойида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph