Ибрагимович: "Аякс" директори бўлишим мумкин. Буни ҳозирги раҳбардан яхшироқ уддалайман"

Aslanov Jasurbek
15 июл 2019, 21:15
"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович собиқ клуби "Аякс" ҳақида фикр билдирди.

"Одатда тўп тепган клубларимга қайтмайман, аммо фаолиятимни якунлаганимдан сўнг "Аякс" директори бўлишим мумкин. Бу ишни ҳозирги раҳбардан яхшироқ уддалайман.

Ҳали ҳам "Аякс"ни Голландиядаги ўз клубим деб ҳисоблайман, унинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Айниқса уларнинг ҳозирги ҳолатига қараганимда.

Улар ҳеч ким кутмаган ишни амалга оширишди ва доимгидек сифатли футболчилар тарбиялашмоқда" - дейди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: De Telegraaf

Сўнгги янгиликлар

Барча ›