

Яқин кунлар ичида “Бока” раҳбарияти Златан Ибрагимович трансфери юзасидан унинг агенти Мино Райола билан учрашиши кутилмоқда. Айни дамда швециялик ҳужумчи “Лос-Анжелес Гэлакси” сафида тўп сурмоқда. Унинг Калифорния клуби билан шартномаси 2019 йил декабрида якунига етади.



