UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  5 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18

Ибрагимов, Ғаниев ва Зокиров “Қўқон-1912” кўригида Янгиликлар

Ибрагимов, Ғаниев ва Зокиров “Қўқон-1912” кўригида

Теглар :  Қўқон-1912
Қўқонликларнинг 17 декабрдан йиғинни бошлагани тўғрисида хабар бергандик.

Жамоа бугундан икки маҳал машғулот олиб бормоқда. Бош мураббий Мурод Исмоиловга ёрдамчилар Вадим Шодиматов билан Муҳсин Низомиддинов яқиндан кўмаклашмоқда. Жорий мавсум “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган Илҳом Комилов, Алексей Николаев, Суҳроб Қобилов, Ҳасанбой Эргашев каби футболчилар мазкур йиғинга таклиф этилмаган. Афтидан улар энди ўзига янги жамоа топади. Ҳуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли бўлган Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов  “темирйўлчилар” ихтиёрига қайтган. Ярим ҳимоячи Сардор Эминов эса “Нефтчи”дан тушган таклифни қабул қилган. Россиялик ҳимоячи Игорь Голбаннинг яна қўқонликларнинг таркибига қайтиши ҳам ҳозирча сўроқ остида.

Жамоа таркибига янги келиб қўшилган футболчилардан эса Азизхон Ибрагимов, Отабек Зокиров ва Иззат Ғаниевни айтиш мумкин. Жорий мавсумни биринчи лига қатнашчиси “Цементчи” сафида ўтказган Ибрагимов фарғоналик бўлиб, 1987 йилда тавваллуд топган. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг ўз вақтида олий лиганинг “Нефтчи” ва “Металлург” жамоаларида ўйнаганини эслатиш жоиздир. Зокиров эса якунланган мавсумда Самарқанднинг “Динамо” клуби шарафини ҳимоя қилганини ишқибозлар яхши билишса керак. Ғаниев эса “Қўқон-1912”га бегона эмас. Сабаби Иззат бу йилги чемпионатни айнан “шунқорлар” сафида бошлаб, давралар оралиғида “Сўғдиёна”дан тушган таклифни қабул қилганди. Умуман олганда Зокиров билан Ғаниевнинг имкониятини бош мураббий Мурод Исмоилов жуда яхши билади. Чунки илгари бу футболчилар “Нефтчи”да Мурод Музаффаровичнинг қўли остида ўйнаганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика