UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22

Ҳусниддин Ғофуров: "Младост Лучани"да Милошевич ва Трифунович билан бирга ўйнайман" Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: "Младост Лучани"да Милошевич ва Трифунович билан бирга ўйнайман"

Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусниддин Ғофуров 2013 йилдан буён Сербиянинг "Явор" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Ушбу клуб билан бирга у Суперлигага чиқишга муваффақ бўлди. Ўтган ҳафтада Ғофуров тўрт йил ўйнаган клубни тарк этиб Сербиянинг бошқа клуб жамоаси "Младост Лучани"га кўчиб ўтди. Биз легионер футболчимиз билан боғланиб суҳбат қуришга қарор қилдик.

- "Младост Лучани" клубига сизни ким таклиф қилди?

- Барчаси оддий, жамоа бош мураббийи Ненад Милованович менга таклиф билан чиқди. Ўйлаб кўриб мана шу таклифни қабул қилишга қарор қилдим.

- 2013 йилдан буён "Явор" сафида ўйнаб келдингиз. Бу клуб билан шартномангиз якунландими?

- Ҳа. "Явор" билан келишувимиз тугади ва эркин агентга айлангандим. Жамоа менга шартномани узайтиришни таклиф қилганди. Аммо "Младост"нинг таклифи қизиқарлироқ туюлди. Фаолиятимда янги саҳифа очишни истадим ва шундай қарорга келдим.  

- "Явор"даги фаолиятингиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Яратганга шукурки бу клубдаги фаолиятим яхши ўтди. Биринчи бор легионер сифатида айнан "Явор"да ўйнадим. Ушбу клуб раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва мухлисларига катта раҳмат айтаман. Бу жамоада ўтказган йилларим мен учун жуда қадрли бўлди. Тўрт йил давомида ўзимни худди уйимдагидек ҳис қилдим. Бир сўз билан айтганда нолишга ҳаққим йўқ.

- "Явор" барча маошларингизни тўлиқ тўлаб бердими?

- Мени клубдан, клубнинг эса мендан ҳеч қандай қарзи йўқ (кулади). Жамоа билан яхши муносабатда хайрлашдим.


- Нега айнан "Младост"ни танладингиз ёки фақат шу клубдан таклиф бўлганмиди?
- Йўқ. Бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлганди. Аммо "Младост" Европа лигаси саралашида ўйнаши туфайли шу клубни танладим.

- Таклиф билан чиққанлар орасида ўзбек клублари ҳам бормиди?

- Ҳа, албатта. Ўзбекистон клубларидан ҳам таклифлар бўлди. Аммо ушбу клублар номини айтмай қўя қолай. Сабаби энди "Младост" аъзосига айландим.

- Демак ҳозирча Ўзбекистонга қайтиш ниятингиз йўқ. Шундайми?

- Европада ўйнаш учун "Младост"ни танладим. Бир неча йил давомида хорижда ўйнамоқчиман, шундан кейингина балки Ўзбекистонга қайтишим мумкин.

- "Младост" сафида ўзбек футболи мухлисларига таниш футболчилар борми?

- Ўз вақтида "Бунёдкор"да ўйнаб кетган ҳимоячи Иван Милошевич "Младост" сардори ҳисобланади. Бундан ташқари "қалдирғочлар" сафида фаолият олиб борган ҳужумчи Милош Трифунович ҳам яқиндагина ушбу клуб билан шартнома тузди.

- "Младост" билан қанча муддатга шартнома туздингиз?

- Ушбу клуб билан икки йиллик шартномага имзо чекдим. Барча шароитлар мени қониқтирди.

- Жамоа сафида машғулотларни бошладингизми?

- Ҳа, албатта. 10 июндан Европа лигаси саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлаб юбордик. Биринчи босқичга 19 июнь куни қуръа ташланади (суҳбат 18 июнь куни бўлган) ва рақибимизни билиб оламиз. Дастлабки босқич ўйинлари эса 29 июнь ва 6 июль кунлари бўлиб ўтади.

- Янги мавсумга тайёргарли Сербияда ўтаяптими ёки бошқа давлатдами?

- Сербиянинг ўзида. Сабаби об-ҳаво ҳам, шароитлар ҳам яхши. Шу боис хорижга чиқишдан маъно йўқ.

- "Младост" клуби стадиони ва базаси билан танишдингизми?

- Танишиб чиқдим. База чиройли, стадион ҳам талабларга жавоб беради. Клуб 8000 томошабинга мўлжалланган кўркам стадионга эга экан.

- Жамоа ўтган мавсумда Сербия Суперлигасида тўртинчи ўринни олди. Бу клубнинг энг яхши натижаси бўлди. Янги чемпионатда "Младост" ўз олдига қандай мақсадлар қўймоқда?

- Ҳозирги биринчи мақсадимиз Европа лигаси саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб гуруҳ босқичига йўл олиш. Бу қийин эканлигини биламиз, шу боис ҳам қаттиқ меҳнат қилаяпмиз.

- Бош мураббий сиз билан суҳбатда нималарни талаб қилди?

- Ненад Милованович очиқ инсон экан. У мен билан суҳбатда чап қанотда ўйнатмоқчи эканлигини маълум қилди. Ўзимга ҳам қанотда ўйнаш маъқул. Ҳужумкор футболчи бўлганим учун жамоа сафида кўпроқ гол уришни ва жамоадошларимга голли узатмалар беришга ҳаракат қиламан.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика