UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  17 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2

Ҳусниддин Ғофуров: “Иваница ва “Явор” менга жуда ёқди” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Иваница ва “Явор” менга жуда ёқди”

Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоаси таркибида биринчи босқич ўйинларини юқори нотада ўтказган Ҳусниддин Ғофуров аввал хабар бериб ўтганимиздек, айни дамда Сербиянинг Иваница шаҳрида бўлиб турибди.
Аниқроғи, премьер лига иштирокчиси “Явор” мураббийларида қизиқиш уйғотган ҳужумчимиз, бугунги кунда ушбу жамоада кўрикдан ўтмоқда. Кеча 19 ёшли ҳужумчимиз янги жамоасидаги илк ўйинини ўтказди. Маҳаллий жамоалардан бирига қарши кечган баҳсда Ғофуров биринчи бўлимда тўлиқ ҳаракат қилди. Жамоаси эса 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур ўйиндан кейин, Ҳусниддин билан қисқача суҳбатлашдик.

- Ҳусниддин, адашмасак, “Явор” либосида бугун биринчи ўйинингизни ўтказдингиз. Шу боис илк учрашувдаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Ҳа, шундай. Ўйин яхши кечди. Мазкур баҳсда мураббийлар менга бир тайм ўйнаш имконини беришди. Аммо биз мағлубиятга учрадик. Ўртоқлик ўйини бўилишига қарамай, трибуна мухлислар билан деярли тўлди.

- Жамоа ўйинига мослашиб, киришиб кетишингиз учун кўпроқ ким ва нима ёрдам бермоқда?
- Барча футболчилар мени яхши қабул қилишди. Улар имкон қадар менга ҳар жабҳада ёрдам беришмоқда. Очиғи, ҳеч қандай муаммо йўқ бу борада. Барчанинг муносабати аъло даражада бўлмоқда.

- “Явор”, умуман айтганда, Иваница шаҳри тўғрисида нима дея оласиз?
- Билсангиз керак, ушбу жамоа ўз тарихига эгадир. Клубда барчаси профессионал тарзда эканлигини кўриш мумкин. Шаҳарга келсак, Иваница Сербиянинг у қадар катта шаҳри эмас экан. Лекин шунга қарамай, бу ер менга жуда ёқди.

- Бош мураббий Богича Богичевич ва унинг ўтказаётган машғулотлари тўғрисида ҳам айтиб берсангиз?
- Машғулотлар юқори савияда ўтказилмоқда. Бу ер хар ҳолда европа. Жамоада ҳам ҳақиқий профессионал футболчилар йиғилган. Богичевич хусусида ҳам ижобий фикрларни билдиришим мумкин. Бош мураббий баъзи-баъзида менга кулиб қўяди.

- “Явор”да  мураббийлар кўпроқ нималарга эътибор қаратишади. Жамоанинг ўйин услуби қандай?
- Бу ерда кўпинча техникага эътибор қаратилар экан. Шунингдек ҳужумлар асосан қисқа паслар орқали ташкил этилади.

- Кўпчилик мухлислар Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган клубда кўрикдан ўтаётганингиздан хабар топгач, европа жамоасида қолиб, ўзингизни кўрсатишингизга тилакдош бўлмоқда. Айтингчи “Явор”даги тақдирингизга қачон ойдинлик киритилади?
- Бугунги синов-назорат ўйини орқали мураббийлар футболчиларнинг имкониятини текишириб олишган бўлса ажаб эмас. Жамоадаги келгуси тақдирим қандай кечиши очиғи, ҳозирча мавҳум. Бу масала, 2-3 кун ичида ҳал этилса керак назаримда.

- Жамоада қолиш учун машғулотларда бор кучингиз билан ишлаётган бўлсангиз керак. Ҳар холда европа жамоасида ўйнашни барча футболчи орзу қилади.

- Албатта, ҳар бир машғулотда астойдил тер тўкяпман. Ниятим ҳам ушбу жамоа билан шартнома тузиб, ўзимни кўрсатишдир. Лекин кўп нарса мураббийларга ҳам боғлиқ.

- Ҳусниддин, сизга сўнгги саволим қуйидагича, ўз вақтида Қозоғистоннинг “Шахтёр” клуби кўригида ҳам бўлиб қайтгандингиз. Ўшанда Виктор Кумиков жамоасига ўтишингизга нима йўл қўймаганди?

- Ҳа, “Шахтёр” йиғинларида ҳам маълум муддат иштирок этганман. Биласизми, ўшанда хориж жамоасига биринчи бор таклиф этилгандим. Бироз ёшлигим сабабли балки, озгина хаяжонланиш бўлгандир...Бошқа муаммо йўқ эди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика