UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

"Ҳужумчи тўпурар бўлишга интилиши керак. Лекин жамоавий ютуқ шахсий совриндан афзалроқ". Мавсум кашфиётларидан бири Ҳусайин Норчаев билан интервью Янгиликлар

"Ҳужумчи тўпурар бўлишга интилиши керак. Лекин жамоавий ютуқ шахсий совриндан афзалроқ". Мавсум кашфиётларидан бири Ҳусайин Норчаев билан интервью

"Насаф" жамоаси бу мавсумда ҳам ўз академиясига таянган ҳолда совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев иқтидорли ёш футболчиларга ишонч билдиришдан қочмаяпти ва уларнинг катта футболда ўз ўрнини топишида ҳиссасини қўшишда етакчи эканлигини исботламоқда. Ушбу мавсумда "Насаф" жамоаси асосий таркибида дебют қилган Ҳусайин Норчаев ёш бўлишига қарамасдан ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамизнинг муҳим фигураларидан бири бўлган Ҳусайин Норчаевни яқинда суҳбатга чорлаб бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- "Насаф" жамоасида энди етишиб чиқаётган ёш футболчилардан бирисиз. Шундай экан келинг дастлаб миллионлар ўйинидаги илк қадамларингиз ҳақидаги фикрларингиз билан суҳбатимизни бошласак...

- Аввало менга ишонч билдириб келаётган "Насаф" жамоаси раҳбариятига ва бош мураббий Рўзиқул Бердиевга миннатдорчилик билдираман. Биринчи маротаба 2012 йил отам "Насаф" клуби академиясига олиб келганлар. Биринчи мураббийим Дадажон Тагаев ва Элдор Мойлиев бўлишади. Дастлабки футбол алифбосини шу инсонлар қўлида ўрганганман.

- Асосий таркибга киришингиз қандай юз берди? Ҳаяжон ва босимни қандай енгиб ўтдингиз?

- Асосий жамоага ўтишим жуда тез бўлган. Бир муддат ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилганман ва асосий жамоадан чақирув олганман. Жамоамиздаги барча футболчиларни яхши танийман. Шу боис ҳаяжонни енгишда муаммо бўлмади. Улар менга майдонда ва майдон ташқарисида катта ёрдам беришган.



- Ўринбосарлар жамоаси билан асосий жамоа ўртасида фарқ бўлади. Асосий таркибга ўтганингиздан кейин ўзингизда футболчи сифатида қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Ҳа, асосий жамоага ўтганимдан кейин ўзимда катта ўзгаришларни сездим дея оламан. Тажрибали футболчилардан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиляпман. Ўзимга бўлган ишонч ортмоқда.

- Футболчи бўлишни орзу қилган ҳар бир бола қайсидир футболчига ҳавас қилади ва унга ўхшашга интилади. Қайси ўзбекистонлик футболчига ҳавас қиласиз ва ундан ўзингиз учун нималар оласиз?

- Ўзбекистонда Элдор Шомуродовга ҳавас қилиб келаман. Элдор ака тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади ва қабул қилади. Боши билан яхши ўйнайди. Энг асосийси голли вазиятларни олдиндан сеза оладилар.

- "Насаф" жамоаси аввалги йилларда совринли ўринлардан четда қолди. Хўш, бу мавсумда жамоа мухлисларга қандай совға улашиши мумкин?

- Худо хоҳласа жорий мавсумда совринли ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қиламиз. ОЧЛга йўлланмани қўлга киритиб мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Мухлислар стадионларга қайтишмоқда. Бу албатта яхши. Бироқ, оралиқ масофани сақлаб эҳтиёткорликни йўқотмаслик лозим.

- Ўтган йили кичик турнирларда Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилдингиз ва мусобақаларда кўплаб голларни урдингиз. Эндиги навбат "Насаф" ва миллий терма жамоагами?

- Ҳа, мақсадим ҳам шундай. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз билан Осиё чемпиони ва мусобақа тўпурари бўлишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Тимур ака Кападзени ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан.

- Ҳужумчи учун тўпурар бўлиш қай даражада аҳамиятли? Сиз учун қай бири муҳум тўпурар бўлиш ёки жамоавий соврин...

- Албатта, форвард учун тўпурар бўлишни аҳамияти катта деб биламан. Ҳужумчи қанча кўп гол урса шунча жамоасига ёрдам берган бўлади. Тўпурар ёки соврин? Футбол жамоавий ўйин. Шунинг учун жамоавий қўлга киритилган совринни устунроқ қўяман. Лекин, ҳужум чизиғи вакили барибир тўпурарликка ҳам ҳаракат қилиши керак. Иккаласи бир-бирига боғлиқ.



- Рўзиқул Бердиевга учта сўз билан таъриф бера оласизми?

- Кучли мураббий, талабчан ва қаттиққўл.

- Футболчининг ўз ўйинидан кўнгли тўлиши пасайиш белгисими? Бу борада мураббийларингиз сизга қандай тавсия ва маслаҳатлар беришади?

- Ўз ўйинидан қониқса ишлашдан тўхтаб қолиши мумкин. Ҳар бир футболчи ўз ўйинини кўриб хатолари устида ишлаши керак. Мураббийларим шундай тавсия беришади.

- Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг қолдирилиши фойдами ёки аксинча?

- Турнирни қолдирилгани қайсидир маънода яхши. Негаки, ҳозирда Суперлигада ҳар 4-5 кунда ўйин бўлмоқда. Осиё чемпионати қолирилгани сабабли кўпроқ йиғин ўтказиб етарлича тайёрланишимиз мумкин. Футболчилар бир-бирларини яхши ўрганиб, ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олишимизга имкон бўлади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика