UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  0 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким? Янгиликлар

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?

Замонавий футбол кўп жиҳатдан кучли жисмоний тайёргарлик ҳамда тўғри тактикага таянадиган бўлиб қолди.

Албатта, ҳозирги футболни тактикасиз тасаввур қилиш қийин. Футболчи индивидуал жиҳатдан ҳарқанча маҳоратли бўлмасин, мураббий белгилаб берган тактикага мос равишда ўйин намойиш этмас экан, нимадир ўхшамай қолаверади. 

Ўзбек футболида ҳам бир нечта тактик усуллар бор. Лекин тўғрисини айтсиш керак, бизда ҳали тактик ўйналадиган футбол кучли ривожланмаган. Бу ўринда мураббийлардан кўп нарса талаб қилинади, зеро тактикани жамоа ўйинига улар олиб киради. Телеграм каналимизга "Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?" деган савол билан сўров қўйгандик.


 

Бугун сўровнома натижаларини келтириб ўтамиз. Вариантлар сифатида бир нечта мураббий номини келтириб ўтдик ва энг кўп овозни (52 фоиз) "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев тўплади. Сўровномада 22 мингдан зиёд ўқувчи қатнашган бўлса, ярмидан кўпи айнан Бердиевни ҳозирги ўзбек футболида энг кучли тактик мураббий сифатида белгилаган. 

Бу борада кейинги ўрин 13 фоиз овоз билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга насиб этди. АГМК устози Миржалол Қосимов эса 12 фоиз тўплаб учинчи бўлди.

"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев 9 фоиз тўплаган бўлса, Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе 5 фоиз овозга эга бўлди. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов эса 2 фоиз овоз йиғди. Шунингдек, сўровномада қатнашганларнинг 1 фоизи Жасур Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов ва Ҳамиджон Актамов каби мураббийларга овоз берган. Иштирокчиларнинг 4 фоизи эса "Бошқа мураббий" вариантини танлашган.

Албатта, бу кўп фикр-мулоҳаза талаб қиладиган савол ҳисоб ҳисобланади. Лекин бир нарсани унутмайлик, модомики кўпчилик Рўзиқул Бердиевни биринчи ўринга қўйган экан, демак "Насаф" қўллайдиган тактика кўпчиликка маъқул келмоқда. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика