UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Ҳоланд Беллингемни "Манчестер Сити"га таклиф қилмоқда Янгиликлар

Ҳоланд Беллингемни "Манчестер Сити"га таклиф қилмоқда

"Боруссия" Дортмунд ўйинчиси Жуд Беллингем келажаги борасида кураш аллақачон бошланиб кетди.

Эрлинг Ҳоланд собиқ жамоадоши Беллингем билан боғланиб, уни "шаҳарликлар" таркибига қўшилишга ундаган. Норвегиялик "гол машинаси" Германияда икки ярим йил ўйнаганидан сўнг "Манчестер Сити"нинг 5 йиллик таклифига имзо чеккан эди. Ҳоланд Бундеслигада икки йилни 2020 йил ёзида "Бирмингем Сити"дан келиб қўшилган Жуд Беллингем билан бир жамоада ўтказди. 

19 ёшли англиялик футболчи ўшанда Европанинг бир қатор клублари томонидан талаш бўлганди. Бу курашда "Боруссия" ғолиб бўлиб, ёш иқтидорни илиб кетганди. Энди худди шундай кураш келаси ёзда келиб чиқиши аён бўлмоқда. "Реал" Беллингемни 2023 йил ёзида қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти. Унга қизиққанлар орасида Англиянинг "Ливерпуль", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клубларини кўриш мумкин. Уни 83 млн фунтга сотиб олиш мумкин бўлади, дейилади манбада.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика