UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Ҳоким кубогида кашф этилган ҳужумчи энди терма жамоада Янгиликлар

Ҳоким кубогида кашф этилган ҳужумчи энди терма жамоада

Ўзбекистон миллий терма жамоасига Зоҳир Қўзибоевнинг таклиф этилганини кўриб, очиғи жуда хурсанд бўлдим.
Зоҳир Қўзибоевни илк бор бундан 5-6 йил аввал Қашқадарё вилоят ҳокими Кубогида кашф қилгандим. Воҳалик мухлислар яхши билишади, Қарши шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ҳоким Кубоги ўйинлари ўтказиб келинади. Мана бир неча йилдирки баҳслар "Насаф" футбол мактаби ёнидаги сунъий майдонда бўлиб ўтмоқда.  

Ҳозир аниқ йили эсимда йўқ, лекин ўша пайт Зоҳир Қўзибоев "Насаф-2" сафида ушбу мусобақада иштирок этганди. Турнир тўпурари бўлган ушбу ҳужумчи финал учрашувидан сўнг вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совға билан тақдирланганди. Ўша мавсумни биринчи лигадада ўтказган касбилик футболчи кейинчалик "Хоразм"да ҳам тўп тепди.



Мен ўшандаёқ ҳайрон қолгандим: нима учун Зоҳир Қўзибоевни "Насаф"нинг асосий таркиби ўзига жалб қилмаяпти деб. Чунки у биринчи лигада фаолият олиб бормасин, доим голлар урарди. Яхши биласиз, 2012 йилги мавсум "Машъал" учун омадсиз келиб, жамоа биринчи лигага тушиб кетди. Клуб олдига бир йилнинг ўзидаёқ олий лигага қайтиш вазифаси қўйилди. Натижада шунга монанд селекция ишлари олиб борилди.

Клубнинг янги бош директори Илҳом Қурбонов биринчилардан бўлиб жамоага Зоҳир Қўзибоевни таклиф этди. Ваҳоланки, Қўзибоевга олий лига вакили "Сўғдиёна" ва "Гулистон"дан ҳам таклиф бўлишига қарамай, ҳужумчи "Машъал" вариантини танлади ва яна биринчи лигада ўйнашга рози бўлди. Ўша мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган "Машъал" муддатидан олдин олий лига йўлланмасини қўлга киритди, Зоҳир Қўзибоев эса бир нечта голлар уриб, ҳам жамоасининг, ҳам биринчи лига тўпурари бўлди.



Хуллас 2013 йилда "Машъал"га катта ёрдам берган Зоҳир Қўзибоевни клуб раҳбарияти ҳам эътиборсиз қолдирмай, жамоа олий лигага чиққанидан сўнг унга янги шартнома таклиф қилди. Натижада Қўзибоев фаолиятида биринчи бор олий лигада тўп тепиш бахтига муяссар бўлди. Бу пайтга келиб у 28 ёшда эди. Буни қарангки, Зоҳир Қўзибоев ўтган йил ҳам ўзини кўрсатди. Олий лиганинг 24 учрашувида майдонга тушган футболчи 14та тўп киритишга эришди. Бундан ташқари, Мирзоҳид Ғофуров, Зафар Тўраев, Жамшид Ҳасанов сингари футболчилар қатори "Машъал"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.

Бемалол айта оламизки, айнан "Машъал"даги ўйинлари орқали Зоҳир Қўзибоев миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов назарига тушди ва МТЖдан таклиф олди. Энди у ҳам Жанубий Корея ва Япония билан бўладиган ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш имкониятига эга бўлади. Ҳужумчи 29 ёшида терма жамоага илк бора чақирилди. Агар адашмаётган бўлсам, италиялик Лука Тони ҳам шу ёшда МТЖ сафида тўп тепишга муваффақ бўлганди.



Мен Зоҳир Қўзибоевни яқин 3-4 йилдан бери яхши биламан. Жуда камсуқум йигит, ҳазилни ёқтиради, характери ажойиб. У Санжар Қувватов, Баҳодир Муртазоев, Жамол Отақулов каби Касби футбол мактаби тарбияланувчиси. Ўз вақтида Амриддин Сайдалиев (жойи жаннатда бўлсин) қўлида футбол сабоқларини ўрганган. Қўзибоев - бўйдор ҳужумчи. Ҳам бош билан, ҳам оёқда яхши ўйнай олади. Ҳужумчилар тили билан айтганда "очилиши" жойида. Йўқса, олий лигада ўзини кўрсата олмаган бўларди.

Зоҳир Қўзибоев "Машъал"га келган йили мен клубда ишлардим ва у билан тезда чиқишиб кетгандик. Матбуот олдида ўзини жуда хотиржам тутади. Гапини ўйлаб гапиришга ҳаракат қилади. Ўз характери билан жамоадаги муҳитга умуман салбий таъсир кўрсатмайди. Умид қиламизки, Қўзибоев МТЖга бир марта чақирилиб, шу билан йўқолиб қолмайди ва ўз ўйини ҳамда голлари билан терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш босқичида муваффақиятли иштирокига муносиб ҳисса қўшади. Бунинг учун унда имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика