UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  1 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  13 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” навбатдаги ғалабани қўлга киритди Янгиликлар

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Фарғонада “Ҳоким кубоги” турнири қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Қизилқум” футболчилари учинчи турда мезбонларнинг “ФарДУ-Футбол-инфо” жамоаси билан куч синашди.

Гарчи, ўйинда сваия бобида навоийликлар рақибига нисбатан сезиларли даражада устунлик қилишган бўлса-да, “талабалар”  айрим вазиятларда кончиларга етарлича ташвиш туғдиришга уринишди. Дастлабки дақиқаларда катта ташаббусга эга бўлган “Қизилқум” вакиллари чиройли тарзда ҳисобни очдилар. Мезбонлар ҳимоячиси жарима майдончаси яқинида ҳужумчи Алишер Холиқовга нисбатан қўполлик қилди. Дарвозадан чамаси 18-20 метрлар узоқликдан белгиланган жарима тўпини Илҳом Юнусов қойилмақом қилиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди — 1:0.

Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмасдан меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритди.

 Жарима майдончаси ичида доимо ҳозиру нозир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов қулай имкониятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. Шундан сўнг, “Қизилқум” жамоаси аъзолари бир мунча хотиржамликка берилишди. 19-дақиқада жарима майдончаси ичида ҳимоячиларнинг палапартиш ҳаракати “талабалар”нинг ҳисобни қисқартириши билан якунланди. Гол муаллифи — Нодир Камолов.

Танаффусдан кейин учрашув шиддатли ва ҳужумкор руҳда давом этган бўлса-да, мухлислар атиги бир голга гувоҳ бўлишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Вячеслав Шевченко жамоадошининг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ўртадаги фарқни оширди — 3:1.

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоаси Фарғонадаги турнирда эришган ғалабаларини иккитага етказиб олди. Бунгача Ҳамиджон Актамов раҳбарлигида навоийликлар “Цементчи” (Қувасой) футболчилари  билан дуранг (0:0) ўйнаб, “Нефтчи-2” (Фарғона) жамоасидан (2:1) устун келишганди.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

Ҳоким кубоги турнири

“В” гуруҳи, 3-тур

2016 йил 1 февраль

“Қизилқум” (Навоий) — “ФарДУ-Футбол-Инфо” (Фарғона) — 3:1 (2:1).

Ҳакамлар: Жамолиддин Қосимов, Муродхон Аъзамжонов, Маъруф Мадвалиев (барчаси — Марғилон).

“ҚИЗИЛҚУМ”: Артём Макосин, Георгий Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов,  Отабек Нарзуллаев, Андрей Деркач, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Алишер Холиқов, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шерали Жўраев, Ғайрат Жумаев, Вячеслав Шевченко, Азизбек Усмонов.

“ФарДУ-Футбол-Инфо”: Фахриддин Мирзақосимов, Маъмур Қосимов, Рустам Абдуҳамидов, Шодиёр Ҳожиматов, Абдулла Мирзаев, Бобур Аминжонов, Акмали Раҳимзода, Нодир Камолов, Ҳожимурод Насриддинов, Хайрулла Мадаминов, Шердор Туронов.

Захирадан майдонга тушганлар: Зуҳриддин Раҳматов, Шахбоз Абдураимов, Қаҳрамон Мамадалиев, Аброр Абдуллаев, Мирзоҳид Эгамбердиев, Усмон Соибов.

Голлар: Илҳом Юнусов (4), Баҳриддин Ваҳобов (8), Нодир Камолов (19), Вячеслав Шевченко (76).

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ пешқадами номига ойдинлик киритиб берувчи учрашув 2 февраль куни ўтказилади. Унда “Қўқон-1912” — “Қизилқум” жуфтлиги майдонга тушади. Мазкур баҳс Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 15.00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика