UZ

"Ҳоким кубоги". Фарғонада бўлиб ўтадиган мусобақада ғолибларга қандай соврин ваъда қилинмоқда? Янгиликлар

"Ҳоким кубоги". Фарғонада бўлиб ўтадиган мусобақада ғолибларга қандай соврин ваъда қилинмоқда?

Аввал хабар берганимиздек, 23-январь санасидан бошлаб Фарғонада “Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси старт олади.

Сўнги кунларда ташкилотчилар томонидан эълон қилинаётган хабарларга кўра, бу йилги мусобақа аввалгиларидан ўзгача руҳда ўтиши кутилмоқда. Хўш, футбол клубларига мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи мазкур турнир ғолибларини қандай мукофотлар кутиб турибди?

Фарғона вилояти футбол ассоциацияси матбуот хизматига кўра, "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида ғолиб чиққан жамоа махсус кубок соҳибига айланади. Бундан ташқари мусобақада 1-ўрин учун 50 миллион, 2-ўрин учун 30 миллион, 3-ўрин учун 20 миллион сўм пул мукофотлари ҳам ваъда қилинган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг амалдаги ғолиби Фарғонанинг "Нефтчи" клуби саналади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика