"Ҳоким кубоги": “Цементчи” – “Нефтчи-2” учрашуви статистикаси

Aslanov Jasurbek
4 фев 2016, 15:06
Бугун бўлиб ўтган “Цементчи” – “Нефтчи-2” ўйинидаги статистик маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Бурчак тўплари.

Учрашув давомида “Нефтчи” ёшлари 2 марта бурчак тўпи тепишди. “Цементчи” эса 9 марта.

Қўполликлар.

Ўйинда “Нефтчи-2” вакиллари 12 марта рақибга нисбатан қўполлик қилишди. Қувасойликлар эса 13 марта фол ишлатишди.

Умумий зарбалар:

Беллашув давомида Бахром Ҳайдаров шогирдлари рақиб дарвозасига умумий 8  марта зарба беришди. “Цементчи” вакиллари эса 10 марта.

Аниқ зарбалар:

“Нефтчи” ёшлари 4 марта рақиб дарвозабонига аниқ  зарба йўллашди. Ҳакимов шогидлари эса 5 марта дарвозага аниқ зарба беришга муваффақ бўлишди.

Жарима тўплари:

“Нефтчи-2” футболчилари ўйинда 13 марта жарима тўпи тепишди. “Цементчи” эса 12 марта.

Огоҳлантиришлар.

Учрашув бош ҳаками Равшан Кападзе 1 марта “Нефтчи”, 2 марта “Цементчи” вакилларини сариқ карточка билан жазолади.

 Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашувда “Цементчи” 2:1 ҳисобида “Нефтчи-2”ни мағлуб этди.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›