"Ҳоким кубоги-2023". Мусобақанинг энг яхшилари томонидан билдирилган фикрлар
04 фев 2023 18:31
Янгиликлар
"Ҳоким кубоги-2023". Мусобақанинг энг яхшилари томонидан билдирилган фикрлар
"Энг яхши дарвозабон" – Асилбек Тожиддинов ("Андижон-SGS"):
"Ҳоким кубоги-2023" мусобақаси юқори савияда ташкил этилди. Барча рақибларимизга муносиб қаршилик кўрсата олдик, деб ўйлайман. Эришган ютуғим албатта менга ва жамоамизга қўшимча мотивация сифатида хизмат қилади. Мусобақа ташкилотчиларига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Бир жамоа бўлиб аҳилликда янада юксак ютуқлар учун курашишда давом этамиз".
"Энг яхши футболчи" – Муҳаммадали Холматов ("Нефтчи U-21"):
"Мусобақада катта тажриба тўпладик. Футбол 90 дақиқа давом этади, ҳар бир ўйинда аҳиллик билан охиригача кураш олиб бордик. Мураббийларимиз бизга ҳар қандай кучли рақибдан чўчимасдан футбол ўйнаш лозимлигини ҳамиша уқтириб келишади. Мусобақа жуда чиройли кўринишда ташкил этилди, айниқса, финал учрашувидан сўнг ўтказилган тақдирлаш маросими ҳам юқори даражада ўтди. Ташкилотчиларга жамоамиз номидан раҳмат айтамиз.
Келгусидаги мақсадларим ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, миллий терма жамоада ўйнаш ва юртимиз байроғини янада юксакларга кўтаришдан иборат".
Бекзод Толибов ёзиб олди
Фикрлар