“Ҳоким кубоги-2016”: “Нефтчи-2” кейинги турда “Қизилқум”га қарши ўйнайди

Narzulla Saydullayev
30 янв 2016, 08:09
“Ҳоким кубоги-2016” доирасидаги мазкур баҳсда Баҳром Ҳайдаров жамоаси “Қизилқум” билан беллашади.

Айтиш керакки, “Нефтчи-2” ва “Қизилқум” жамоалари турнирдаги илк баҳсларида дуранг натижа билан чекланишди. Мухлислар улардан навбатдаги турда янада яхшироқ натижа кутишлари табиий. “Нефтчи-2” ёшлар жамоасини бугун Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши жиддий рақобат кутмоқда. Тақвимга кўра, 2-тур доирасидаги учрашув 30 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтади.

“Нефтчи” ПФК барча мухлисларни мазкур ўйинга чорлаб қолади!

Қиргули. 30 январь. “Нефтчи” СК стадиони. Соат: 15:00.
“Нефтчи-2” (Фарғона) – “Қизилқум” (Навоий).

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›