UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  1 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0 15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  2 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   13 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  2 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  2 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  4 11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  2 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  1 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  6

Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта" Янгиликлар

Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал Ваҳда" клуби вингери Ҳожимат Эркинов Championat.asia сайтига интервью берди.

- Терма жамоа билан ЖЧ йўлланмасини ҳал қилдингиз. Мана энди бироз танаффус юзага келган. Бўш вақтингизни қандай ўтказяпсиз?

- Ҳозирги танаффусни фаол ўтказмоқдамиз. Вақтим кўчадаги юмушлар, тренажёр зали ва теннис ўйнаш билан ўтмоқда.

- Миллий жамоа аъзоларига BYD Champion машинаси совға қилинди. Уни кимдир ота-онасига, кимдир укасига, кимдир жиянига совға қилди. Сиз машинани нима қилдингиз?

- Мен акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда акамнинг жуда катта ҳиссалари бор. 

- Биламизки, сиз сўнгги вақтларда "Ал Ваҳда" таркибида асосан захирадан майдонга тушаётгандингиз. Ҳожимат Эркиновни келаси мавсум ҳам бу жамоа сафида кўрамизми?

- Ҳозирча аниқ билмайман. БААнинг 2-3 та жамоаси билан музокаралар кетмоқда, жумладан, "Ал Ваҳда" билан ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

- Ҳожимат Эркиновни 5 йилдан кейин қайси жамоада кўрамиз?

- Соғ-саломат бўлсак, ўша пайт балки Европада, балки Осиёда. Насиб, ўшанда биламиз.

- Қизиқарли савол: Криштиану Роналду билан 1 соат суҳбатлашиш ёки Лионель Месси билан 1 та ўйинда бир жамоада ҳаракат қилиш. Қайси вариантни танлаган бўлардингиз?

- Криштиану Роналду билан 1 соат суҳбатлашиш.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика