UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  2 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  8 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  15 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Ҳожимат Эркинов: "Жикия томонидан менга нисбатан қоида бузиш бор эди" Янгиликлар

Ҳожимат Эркинов: "Жикия томонидан менга нисбатан қоида бузиш бор эди"

Ўзбекистон – Россия (0:0) учрашувидан сўнг термамиз ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов фикрларини билдирди.

- Кучли жамоага қарши ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ўйин тенг бўлди деб ўйлайман. Кўп курашлар бўлди, фақатгина гол етишмади. Агар голлар бўлганда, ўйин ёрқинроқ кўринарди.

- Ўйин қўпроқ майдон марказида кечди, икки жамоа ҳам тўп билан асосан майдон ўртасида ҳаракат қилди. Ўйинда ҳавфли вазиятлар ҳам кам бўлди. Бунинг сабаби нимада?

- Россия терма жамоаси ўйинни бешта ҳимоячи билан бошлади. Шунинг  учун кўп курашишга тўғри келди. Рақибларга кўп вазият яратишга йўл қўймадик, бизда ҳам вазиятлар кам бўлди. Фикримча, ҳеч бир жиҳатда рақибга ютқазмадик. Факатгина голлар етишмади.

- Россия терма жамоаси ҳимоячилари анча тажрибали. Улар ишончли ўйин намойиш этишди. Рақиблар ҳимояси бизнинг ҳужум чизиғимизга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Замонавий футболда яхши ҳимоя чизиғи ҳар бир кучли терма жамоада мавжуд. Россия терма жамоасида нафақат ҳимояда, балки ҳар бир чизиқда кучли ўйинчилари бор. Россия анча кучли рақиб деб ўйлайман.



- Георгий Жикия сизни йиқитган вазиятда, фоль бормиди?

-Ҳа, 90 фоиз фоль бор эди. Ҳали вазият такрорини кўрмадим, лекин қоида бузиш бор эди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика