Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"
22 авг 22:30
Янгиликлар
Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"
- Илк навбатда "Пахтакор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди. Ўйин қийин ўтди деса ҳам бўлади. Чунки 10 киши бўлиб қолиб кетдик. Шундай бўлса-да, яхши ўйин кўрсатдик ва ўзимизга керакли ғалабага эришдик.
- Бугун Сиз гол урдингиз. Бу гол жамоага мослашиб кетишингизга қанчалик ёрдам беради?
- Албатта, гол урсангиз жамоага мослашиш тезлашади. Лекин мен "Пахтакор"да анча йил ўйнаганман. Менимча голсиз ҳам жамоага мослашишим осонроқ кечмоқда.
- Бир киши бўлиб қолиш ўйинга қанчалик таъсир қилди?
- Унчалик таъсир қилмади. 10 киши бўлиб ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Ҳамма йигитларга раҳмат, рақибдан бир киши кам бўлиб қолган бўлсак-да, характер кўрсатишди ва чиройли ўйин намойиш қилиб беришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар
Бу факт...