Ҳисоб-китоб вақти: А Серия 38-тур превьюси
20 май 2022 14:05
Янгиликлар
Ҳисоб-китоб вақти: А Серия 38-тур превьюси
"Торино" - "Рома"
"Буқалар"нинг ҳолати унчалик ҳам яхши эмас. Жароҳат туфайли жамоа сардори Белотти ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, Фарес ва Санарабия ҳам майдонга тушмайди. Ҳужумда Прает ва Брекало ўйнаши кутилмоқда. "Рома" 5-поғона учун курашда сустлик қилди, лекин клуб ҳеч бўлмаса 6-ўринни сақлаб қолиши керак. Генрих Мхитарян ҳамон жамоасига ёрдам беролмайди, аммо қолганлар сафда шаъй туришибди.
"Рома" ўтган ўзаро баҳсда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган. Бу гал ҳам букмекерлар "жалоросси" имкониятларини юқори баҳолашмоқда. Агар "Торино" интилилаётган нарсаси йўқлигини ҳисобга олсак, бу фикр мантиқан тўғри. Фикримизча, "Рома" ҳужумкор ўйин намойиш этади ва ғалабага эришади.
Торино |
Серия А . 38-тур 21/05/2022, 00:45 3
:
0
Тугади
|
Рома Тэмми Абрахам - 33', Тэмми Абрахам - 42', Лоренцо Пеллегрини - 78' |
Стадион: Stadio Olimpico Grande Torino, 16730 томошабин
Бош ҳакам: Massimiliano Irrati
"Лацио" - "Верона"
"Бургутлар" сафида жароҳатланган Чиро Иммобиле майдонга тушиши энг катта интрига бўлиб турибди, катта эҳтимол билан ўйнаши мумкин. Агар у ўйнамаса, унинг ўрнига Педро-Фелипе Андерсон-Цаканьи учлиги тушади. "Лацио"да бошқа кутилмаган совғаларни кутмасак ҳам бўлаверади. Барак "Верона"га ёрдам беролмайди, бу эса тўп Симеоне ва Капрарига етказиб берилишида муаммо бўлиши мумкин. Капрари айнан унинг ўрнида, ҳужумда эса Лазанья ҳаракатланиш эҳтимоли бор.
Биринчи давра учрашувида "Верона" "Лацио"ни йирик ҳисобда мағлуб этган (4:1), Жованни Симеоне покер қайд этган. Бу сафар "Лацио" фаворит, жамоа 5-ўринни бериб қўймаслик учун бор кучи билан ҳаракат қилади. Қолаверса, "Верона" ҳам мавсумнинг иккинчи ярмида унчалик яхши ўйин кўрсатмаяпти.
Лацио Жоване Кабрал - 16', Фелипе Андерсон - 29', Педро Родригес - 62' |
Серия А . 38-тур 22/05/2022, 00:45 3
:
3
Тугади
|
Верона Джованни Симеоне - 6', Кевин Лазанья - 14', Мартин Хонгла - 76' |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 50000 томошабин
Бош ҳакам: Andrea Colombo
"Фиорентина" - "Ювентус"
"Фиорентина" жанговар таркиб билан ушбу ўйинга етиб келди. Кастровилли ўйинни ўтказиб юборади, Пентек эса майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Бироқ қувонарлиси, Никлас Гонсалес ёрдамга шаъй турибди. "Ювентус" ҳақида гапирадиган бўлсак, интригалар жуда кўп. Ўтган баҳсда клуби билан хайрлашган Кьеллини ва Дибала ўйнаши унчалик ҳам тушунарли эмас. Шунингдек, мавсумнинг биринчи ярмини "фиалкалар" сафида ўтказган Влахович учрашувда иштирок этиши аниқмас.
Охирги, Италия Кубоги доирасидаги ўйинда "Юве" ишончли тарзда ғолиб бўлган (2:0), 1-даврада ҳам "кекса синьора" кучлироқ чиққан. Аммо букмекерлар айни дамда "фиалкалар"ни яққол фаворит деб ҳисоблашмоқда. Сабаби, "Фиорентина"га ғалаба муҳимроқ, аммо "Ювентус"нинг ҳам имкониятлари ёмон эмас.
Фиорентина Альфред Дункан - 45', Николас Гонсалес - 90' |
Серия А . 38-тур 22/05/2022, 00:45 0
:
2
Тугади
|
Ювентус |
Стадион: Artemio Franchi, Firenze, 34831 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Chiffi
"Интер" - "Сампдория"
"Интер" ҳамон скудетто учун курашмоқда, лекин ҳаммаси фақат "нерадзурри"га боғлиқ эмас. Таркиб билан боғлиқ муаммолар йўқ, барча етакчилар тўлиқ сафда, фақатгина Дармианнинг ўрнига Дюмфрис тушиши мумкин. Жадвал ҳолатига кўра, "Сампдория" аниқ элитада қолади. Шундай экан, Жампаоло шогирдлари бемалол ҳаракат қилишлари мумкин. Кваьярелла баҳсни ўтказиб юбориш эҳтимоли бор.
Жамоалар охирги марта учрашганларида дуранг қайд этилган (2:2). Аммо бу гал "Интер" устунроқ ва анча яхши формада. Ушбу ўйинда "Сампдория"га осон бўлмаслиги аниқ.
Интер М Иван Перишич - 49', Хоакин Корреа - 55', Хоакин Корреа - 57' |
Серия А . 38-тур 22/05/2022, 22:05 0
:
3
Тугади
|
Сампдория |
Стадион: Giuseppe Meazza, 71109 томошабин
Бош ҳакам: Marco Di Bello
"Сассуоло" - "Милан"
Дионизи ихтиёрида барча футболчилари бор, ҳаммаси яхши формада. Клубга ҳеч қандай босим ўтказилмаяпти, шундай экан, жамоа бемалол ҳужумкор ўйин кўрсатиши мумкин. Ҳужум гуруҳи тўлиқ асосий таркибда майдонга тушади ва етакчига муаммо яратишга уриниб кўради. "Милан" эса ажойиб формада ва кўтаринки кайфиятда ҳал қилувчи ўйинга етиб келди. Ҳамма етакчилар сафда ва босим ўтказиш учун тайёр туришибди.
"Сассуоло" биринчи давра баҳсида 3:1 ҳисобида "Милан"ни мағлуб этган. Бироқ букмекерлар сўзсиз "россонери"ни фаворит санаб, "нероверди"га деярли имкон қолдиришмаяпти. Аммо бизнинг фикримизча, ҳаммаси бунчалик осон эмасдек. Чунки "Сассуоло"нинг ҳужумда ўйини ўхшаса, у ҳар қандай рақиб учун хавфли бўлиб қолади.
Сассуоло |
Серия А . 38-тур 22/05/2022, 22:00 3
:
0
Тугади
|
Милан Оливье Жиру - 17', Оливье Жиру - 32', Франк Кессье - 36' |
Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 21500 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Doveri
Сергей Румянцев
Фикрлар