UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Манчестер Юнайтед" "Челси" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 14:02U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Кичик мундиалда Осиёдан тўртта жамоа қатнашади  3 13:35"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини якунламоқда  4 13:01ПСЖ 45 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  0 12:32"Ал Насср" шов-шувли трансферни амалга оширмоқчи  6 12:01Де Брюйне қачон "Наполи" футболчисига айланади?  0 11:34"Атлетико" 25 млн евро эвазига америкалик ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқда  10 11:16Де Йонгнинг "Барселона"даги тақдири маълум бўлди  1 10:47“Барселона“ қай ҳолатда Маркус Решфорд билан шартнома имзолаши маълум  5 10:18EЧЛдаги финал Симоне Индзаги учун “Интер“ мураббийлигидаги сўнггиси бўлади  4 09:52“Реал“ Трент Александер-Арнольднинг шартномасини бекор қилиши учун “Ливерпул“га қанча тўлагани очиқланди  5 09:32Аббос Отахоновнинг Таиланд клубидаги фаолияти якунланди  2 09:21“Барселона Б“ни жаҳон чемпиони бошқаради  0 08:50Давид де Хеанинг келажаги маълум бўлди  0 08:23“Байер“ “Ливерпул“нинг таклифини қабул қилди. Инглиз жамоаси Вирц учун қанча тўлаши маълум  4

Ҳимоя очиб берса гол уриш ҳам осон бўлади ёхуд кечаги ўйин ҳақида икки оғиз Янгиликлар

Ҳимоя очиб берса гол уриш ҳам осон бўлади ёхуд кечаги ўйин ҳақида икки оғиз

Кеча олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди. Бу ўйинда "Бунёдкор" рақиб устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва барча голлар биринчи таймда муборакликлар дарвозасига киритилди.
Киритилган голларнинг вақтига қаранг: 13, 16, 21 ва 36. "Машъал" 13-дақиқадан бошлаб то 21-дақиқагача, яъни қандайдир саккиз дақиқа ичида учта гол ўтказиб юборди. Ва барча голлар майдон марказидан бошланган ҳужумлар натижасида якун топди. Бу ўйинда "Машъал" умуман ҳеч нарса қила олмади. Рақибга қаршилик деярли кўрсатилмади, айниқса биринчи таймда. Аслида-ку, кечаги ўйин бир таймлик футбол бўлди.

"Машъал" футболчиларининг оддий вазиятларда рақибни ўтказиб юборишларини қандай тушуниш мумкин, ҳайронмиз. Агар рақиб ўйнамаса ёки ўйнашни хоҳламаса, нариги жамоанинг гол уриши ҳам жуда осон бўлар экан. Кечаги баҳсда шу нарса яққол кўзга ташланди. "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида гол ура олмасдан қандай қийналган эди-я. Чунки унда рақиб ҳимоячилари томонидан агрессив қаршилик кўрсатилганди. Лекин "Машъал" ўйинчилари худди боғча болалари каби ҳеч нима қила олишмади. "Бунёдкор" 8 дақиқа ичида учта гол киритган пайтда улар шунчаки томошабин бўлиб қараб туришди.

Эътибор беринг, "Бунёдкор" марказдан ҳужум уюштираётган пайтда рақиб футболчиси марказни ёпишни ўрнига қанотга ўтиб кетяпти. Бу қанақаси? Қани қаршилик? Нега "Бунёдкор" футболчилари жуда осонлик билан ҳужумга ўтиб кетишди ёки "Машъал"нинг бўлгани шуми? Олий лига савияси кўтариляпти деймиз, қани савия ошаётгани? Кечаги ўйин биланми? Ёки стадионга келган мингдан сал кўпроқ томошабин туфайлими? Шундай ҳашаматли стадион кеча бўм-бўш бўлиб қолди-я.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков "Машъал" пойтахтга келганда жамоаси ўйини ҳеч қовушмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Мана, бир неча йилдирки аҳвол шу. "Машъал" Тошкентга келса фақат ютқазади. Мураббий шуни йўққа чиқара олмаса, унда нима қилиб юрибди? Хомяков тезкор гол бизни "синдирди" деяпти. Футболда тезкор голми, кечроқ голми бунинг нима фарқи бор? Тезкор гол бўлмаслиги учун ҳимояда шунга яраша жипслашиб ҳаракат қилиши керак эмасми, ҳадеб ўз чизиғини ташлаб бошқа ёққа кетиб қолмасдан.

Тўғриси, кеча "Машъал" кўрсатган ўйинни умуман футбол деб бўлмайди. Бу худди хоҳлаганча ураверинглар, биз индамай турамиз дегандек гап. Бизга қаршиликсиз футбол умуман керак эмас. Майли, жамоа йирик ҳисобда ютқазсин, лекин майдонга тушдими, нимадир қилсин, қаршилик кўрсатсин. Ана шунда футбол ўсади. Бунақа ўйин билан олий лигани ОЛИЙ ЛИГА деб бўлмайди. Кечирасиз-у, ҳатто болалар лигасида ҳам бутсаси йиртиқ ёш болачаларнинг қаршилиги кечаги "Машъал"нинг ўйинига нисбатан кўпроқ бўлади. Ишонмасангиз, бориб болалар ўртасидаги мусобақаларни бир кўринг.

Жасур Асланов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика