UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  35 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Ҳар бир клубнинг ўз "Заха"си бўлиши керак Янгиликлар

Ҳар бир клубнинг ўз "Заха"си бўлиши керак

Кеча бўлиб ўтган "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" ўйинида меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Кристал Пэлас" АПЛнинг ўртамиёна клуби бири ҳисобланади. Чемпионлик учун курашмайди ва баъзан қуйи лигага тушиб кетмаслик учун ҳаракат қилади. Бу клубда 2015 йилдан буён тўп тепиб келаётган кот-д'ивуарлик футболчи бор. Бу - Вильфрид Заха. Кимдир Заа дейди, кимдир Заха. Хуллас мен учун Заха. 

Мен "Кристал" ўйинларини фақат шу футболчи учун кўраман. Чунки Заха жуда иқтидорли футболчи, рақибларини қўрқмай алдайди, голлар уради, қийин вазиятдан жамоасини олиб чиқиб кетишни билади, бир сўз билан айтганда етакчи. Кеча ҳам биринчи гол уришдан ташқари, иккинчи голда ҳам иштирок этди ва "Сити" ҳимоячиси Ляпортнинг "қизил" олишига сабаб бўлди. 

Заха 28 ёшда (1992 йил туғилган). У фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритмаган, ахир "Кристал Пэлас"да ўйнаб ниманиям ютиш мумкин. 11-рақам эгаси фақат 2013 йил "Манчестер Юнайтед" билан Англия Суперкубогини ютган. Шунингдек, 2012-2013 йилги мавсум Чемпионшипда "Йил футболчиси" бўлган. 

У дастлаб Англия терма жамоасида ўйнаган ва фақат 2та учрашувда майдонга тушган. 2017 йилдан бери ватани Кот-Д'Ивуар миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келяпти. Ҳозиргача миллий жамоа сафида 21 беллашувда иштирок этиб, 5та гол урган. 

Гап бунда ҳам эмас. Гап унинг 2015 йилдан бери ўйнаб келаётган "Кристал Пэлас"га бўлган садоқатида ва бошқа клубга ўтиб кетмаганида. Заха кучли футболчи, у ҳозир ҳам "Челси", "Юнайтед", "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал" каби грандларда бемалол ўйнаб кета олади. У АПЛни яхши билади ва яхши кўради, ахир фаолияти давомида фақат Англияда ўйнаб келяпти.


Юқори дивизионларда 14, 16, 18, 20 жамоа кураш олиб бормасин, чемпион фақат битта бўлади. Лекин "Заха"си бор клубларга чемпион бўлмаса ҳам ҳавас билан қараса арзийди. Чунки шундай футболчининг бир ўзи мухлислар эътиборини қозона олади. Масалан, ўзим ҳам фақат шу футболчи учун "Кристал Пэлас" ўйинларини кўраман. 

Энди бизнинг Суперлигани олайлик. Агар кучли клублар, яъни чемпионликка ҳаракат қиладиган жамоалар доим энг кучли футболчиларни ўз сафига қўшиб олаверса, бу билан Суперлига зўр бўлиб қолмайди. Барибир қолган жамоаларда ўз "Заха"лари қолиши керак. Аввало қолган клубларнинг ўз "Заха"си борми деган савол юзага келади. 

Масалан, Суперлигада ўз "Заха"сига эга деб қайси жамоаларни кўрсата оласиз? Қайси клубда қийин вазиятда жамоасига ёрдам берадиган, голлар урадиган ва етакчиликни ола биладиган футболчи бор? Агар бор бўлса, биз уларни ҳурмат қиламиз ва Заха каби садоқатли бўлишларини тилаб қоламиз. Мабодо йўқ бўлса, унда ҳар бир мураббий ўз жамоаси учун "Заха"ни тарбиялаб беришига тўғри келади. 

Вильфрид Заха яна қанча йил фаолият олиб борса ҳам чемпион бўладими, ЕЧЛни ютадими - бир нарса дейиш қийин. Лекин шуниси аниқки, у ўз клуби мухлислари ҳурматини қозониб бўлган. Унда медаль йўқ, аммо медалдан устун "Кристал Пэлас" ишончи бор, ишқибозлар далдаси бор. Бу эса энг муҳими. 

Шундай давр бўлсинки, биз ҳам ўз "Заха"си бўлгани учун Суперлигани қолдирмай кузатсак. Бунда ўйинларни марказий деб ажратишга ҳожат қолмайди. Сиз "Заха" учун футбол кўрасиз, бугун ким ютаркин деб эмас, "Заха" нима қиларкин деб ўйинга ошиқасиз. Шунда Сиз ким ўйнаса фарқи йўқ, мен клубга мухлисман демайсиз, менинг жамоамда "Заха" бор, мен шу футболчининг ишқибозиман деб баралла айта оласиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика