Ҳамюртларимиз Қирғизистон суперкубоги учун баҳсда енгилишди (фото)

Narzulla Saydullayev
28 мар 2014, 08:32
24 март куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон суперкубоги учун беллашув бўлиб ўтганди.
Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва кубок соҳиби “Олой” (Ўш) вице-чемпион “Дордой” (Бишкек) билан ўзаро беллашди. Учрашув “Дордой”нинг йирик ғалабаси билан якунланди – 3:0.

Суперкубокда кетма-кет учинчи марта муваффақият қозонган “Дордой”га соврин абадийга топширилди (мусобақа регламентига кўра, суперкубокни қаторасига уч бор ютган клуб совринни ўз музейида доимий сақлашга олади).

Шу тариқа, бу йил ўз тарихида илк марта ОФК кубогида иштирок этаётган “Олой” жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи ўзбекистонлик футболчилар – дарвозабон Рустам Дадабоев ва ҳимоячи Улуғбек Мўминовга суперкубокка эришиш насиб қилмади.

Эътиборлиси, учрашувдан кейинги тақдирлаш маросимида мағлубларга кумуш ҳамда ғолибларга олтин медаллар топширилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›