UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  2 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  50 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3

Ҳаммаси Бразилияда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

Ҳаммаси Бразилияда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионати ҳақида

Кеча Бразилияда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олди.

Ушбу мусобақа аслида 5-27 октябрь кунлари Перуда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ Перу давлати ташкилий масалалар бўйича муаммоларга дуч келишини маълум қилгач ФИФА мезбонликни Бразилияга топширди. Мазкур мусобақа 26 октябрь - 17 ноябрь оралиғида ўтказилади. 


Иштирокчи давлатлар 

U-17 жаҳон чемпионатида олтита конфедерациядан 24та давлат иштирок этяпти. 

ОФК - Австралия, Япония, Жанубий Корея, Тожикистон.

Африка - Камерун, Нигерия, Ангола, Сенегал. 

КОНКАКАФ - Канада, АҚШ, Мексика, Гаити. 

КОНМЕБОЛ - Бразилия, Аргентина, Чили, Эквадор, Парагвай. 

Океания - Янги Зеландия, Соломон ороллари. 

УЕФА - Франция, Голландия, Италия, Испания, Венгрия. 


Гуруҳлар билан танишинг 

24 жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа автоматик равишда кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин эгалари орасида энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та жамоа ҳам чорак финалда ўйнайди. 

"A" гуруҳи - Бразилия, Канада, Янги Зеландия, Ангола. 

"B" гуруҳи - Нигерия, Венгрия, Эквадор, Австралия. 

"C" гуруҳи - Жанубий Корея, Гаити, Франция, Чили. 

"D" гуруҳи - АҚШ, Сенегал, Япония, Голландия. 

"E" гуруҳи - Испания, Аргентина, Тожикистон, Камерун. 

"F" гуруҳи - Соломон ороллари, Италия, Парагвай, Мексика. 


Фаворитлар кимлар? 

Мутахассислар ушбу мусобақанинг асосий фаворити сифатида Нигерияни кўрсатишмоқда. Шунингдек, Голландия, Бразилия, Франция, Италия ва Испаниядан ҳам чемпионликни кутса бўлади. U-17 жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Англия ўсмирлар терма жамоаси ҳисобланади. 

2017 йил Ҳиндистонда бўлиб ўтган мусобақада Англия чемпионликни қўлга киритган эди. Лекин инглизлар шу йилнинг май ойида Ирландияда ўтказилган U-17 Европа чемпионатида гуруҳдан чиқа олишмади. Шу боис Бразилияда бўлиб ўтаётган мусобақада Англия йўқ. 


Бўлажак юлдузларни тарбиялаб берадиган мусобақа 

Ҳеч иккиланмай U-17 жаҳон чемпионати бўлажак дунё юлдузларини тарбиялаб берадиган мусобақа деса бўлади. Чунки шу пайтгача 17 бор ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилган бўлса, бунда иштирок этган 210 нафар футболчи кейинчалик катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам тўп сурган. 

Ўз пайтида U-17 жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилар қаторига Карлос Тевес, Неймар, Сон Хёнг Мин, Роналдиньо, Фабрегас, Давид Сильва, Эммануэль Пети, Жанлуижи Буффон, Хави, Тони Кроос, Алессандро Дел Пьеро, Лэндон Донован каби юлдузларни қўшса бўлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика