UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  0 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  1 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  0 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  6 16:28"У даҳо эмас!" Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан солиштириб бўлмаслигини айтди  16 16:03Эшитдик-да! "Бунёдкор"да ўзгаришлар: Мурод Алиев лавозимини тарк этди  1 15:34Илдар Маматказин: “Андижонлик мухлислар энг зўри, аммо фан-клуб футболчиларнинг тақдирини ҳал қилса, менимча, бу нотўғри”  12 15:11"Тоттенхэм" устози ярим йилга чидади холос  4 14:44"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин  0 14:31Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"да қолди: Янги шартнома 2027 йил якунигача  3 14:10"Хоразм" собиқ посбони, МТЖ собиқ ҳимоячиси ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси — "Каттақўрғон"нинг янги футболчилари  0 13:49САфарда "Нефтчи" Грузия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди + Исломбек Исмоиловдан интервью  1 13:35"Арал" назорат учрашувида "Каттақўрғон"дан устун келди  1 13:35"У асабимга тегяпти!" Руни МЮнинг соч олдирмаётган машҳур мухлисини танқид қилди  8 13:20Исломбек Исмоилов: "Перица қишдаги охирги трансфер"  1

Ҳамиджон Актамов: “Қуръадан кўнглим тўлди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Қуръадан кўнглим тўлди”

Кеча ЎФФда олий лига-2016га қуръа ташлаш маросими якунига етгач, “Қизилқум” менежери Ҳамиджон Акматовни суҳбатга чорладик.

- Ҳамиджон Ғуломович, бўлиб ўтган қуръа ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик. Айтингчи бошқарувингиздаги “Қизилқум” учун қуръа қандай келди?
- Менимча ҳаммаси кўнгилдагидек. Биринчи турни ўз майдонимизда, ўтказадиган бўлдик. Ўйлайманки чемпионатнинг бошланиши биз учун қулай бўлди. Шу боис қониқдим дея оламан.  

- Қуръадан олдин чемпионатнинг илк турини сафарда ўтказишни истаганмидингиз ёки аксинча?
- Йўқ, илк турни ўз майдонимизда бўлишини хоҳлагандим. Чунки “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида бу йил иккинчи даврада таъмирлаш ишлари бўлгани сабабли ўйнамадик. Мухлислар мазкур стадионимизда ўйнашимизни кутиб қолишди. Ўйлайманки янги мавсумга стадионимиз ва майдоннинг холати тайёр бўлиб қолади.  

- “Қизилқум”нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси тузиб чиқилганми?
- Ҳа. Биринчи йиғинни 15 декабрь кунидан бошлагандик. 22 куни йигитларга дам берамиз. 24 куни эса футболчиларни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтказилади. Янги йил байрами муносабати билан йигитларга бироз дам берган холда, январнинг 3-4 кунидан бошлаб эса иккинчи босқич йиғинига киришамиз. Қисқача айтганда янги мавсумга асосан Тошкент-Навоий йўналиши бўйича тайёргарлик кўрилади.  


- Бу йил жамоангиз хорижда ҳам йиғин ўтказиб қайтганди. 2016 йил ҳам “Қизилқум” четда машғулот ўтказиб қайтадими?
- Ҳа, февраль ойининг иккинчи ярмида БААда йиғин ташкил этишни мўлжаллаб турибмиз.

- Мураббийлар штабида ўзгариш бўладими?
- Йўқ, бу йилги штаб сақланиб қолади ва унга қўшимча қилинмайди. Менга маҳаллий мураббийлар Юрий Лукин ва Акмал Холиқов яқиндан ёрдам беришда давом этади. Четдан бошқа мутахассисни таклиф этиш режамизда йўқ.

- Таркибда қандай ўзгаришларни кўришимиз мумкин?
- Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга харакат қиляпмиз. Бу борада ортиқча муаммо йўқ деярли. Айрим ўйинчилар билан хайрлашишга қарор қилдик. Алимов, Клишин, Абдураҳмонов. Шунингдек Алишер Холиқов билан Асқар Муҳиддиновнинг ҳам шартномаси якунига етган. Йўқотишлар ўрнини муносиб равишда тўлдиришга харакат қиляпмиз. Кўз остимизга олиб қўйган футболчилар йўқ эмас. Бугунги кунга келиб 10 нафар футболчи билан оғзаки равишда келишиб қўйганмиз. Ҳозир сизга уларнинг номларини ошкор этмоқчи эмасман. Олдин расман шартнома имзолаб олайлик, кейин бу ҳақда маълумот берамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика