UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  3 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  2 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  13 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  24 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  4 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  45 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  24 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  570 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12

Ҳамиджон Актамов: "Футболчиларни Нестеров алмаштиргани йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Футболчиларни Нестеров алмаштиргани йўқ"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг тўртинчи турида Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор ассалому алейкум. Кўрдинглар жанговар ва қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи бўлиб тўп киритганимизга қарамасдан ғалабани сақлаб қола олмадик. Кичик хатолар туфайли гол ўтказиб юбордик. "Локомотив" ўз майдонида ғалаба қозонмаганди. Шунинг учун бўлса керак бугун борини бериб ўйнади. Ҳужумда сўнгги нуқтани қўядиган, ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи етишмади. Олдинда учрашувлар кўп. Ўйиндан-ўйинга ҳаракатларимиз янада яхшиланиб боради. "Локомотив" яхши шаклланган жамоа. Уларга омад тилаб қоламан",- дейди Ҳамид Актамов.


- Бугун ўйинда иккита ўзгариш ҳам Нестеровнинг илтимосидан сўнг амалга оширилди...
- Футболчиларни Нестеров ўзгартиргани йўқ. Ўзимизнинг режамиз бор эди. Кўриб тургандик, кучи етмай чарчаб қолди. Рақиб стандарт вазиятларда яхши ўйнайди. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаслик учун шундай қилдим.

- Элгужа Григалашвилининг ўйини кўнгилдагидек чиқаётгани йўқ...
- Тўғри. Элгужа ҳозир спорт формасига кира олмаяпти. Ҳозир гапирсам баҳона бўлиши мумкин. Оралиқдаги танаффуслар чўзилиб кетмоқда. Турдан турга ўйинимиз чиқаётган паллада тўхталиш бўлмоқда. Ҳар йили шундай. Шунинг учун футболчилар формадан чиқиб кетмоқда. Бу фақат бизга эмас, барчага таъсир қилмоқда.

- Иккинчи бўлимда "Қизилқум" дурангни сақлаб қолиш учун ўйнагандек таассурот қолдирди. Ҳужумга сўнгги нуқтани қўядиган футболчи топилмади. Жамшид Ҳасановнинг узатмалари ноаниқ кўриниш олди. Бунда сиз ҳимояга урғу қаратишни мақсад қилганмидингиз?
- Футболда ҳар хил вазият бўлади. Биз дуранг учун ўйнашни мақсад қилмагандик. Шунчаки бу тактика. Чунки рақиб ўз майдонида ўйнади, ҳужум қилиши табиий эди. Биз эса ўз вазиятларимизни қарши ҳужумларда яратишга ҳаракат қилдик.



- Жамоа бир нечта турдан бери ғалаба қозона олаётгани йўқ. Ваҳоланки мавсум старти арафасида "Қизилқум" бошқа клубларга сюрпириз тайёрлаб қўйган деган гапларга дуч келгандик.
- Энди тўртта тур ўтди. Жўжани кузда санаймиз. Бу билан "Қизилқум"ни четга чиқариб қўйиш нотўғри.

- Статистикага қарайдиган бўлсак бугун жамоа иккита аниқ зарба берди ва уларнинг биттаси гол билан якунланди. Буни юз фоизлик самарадорлик десак бўладими ёки ҳужумдаги нўноқлик?
- 10та зарба йўлласангиз ҳам тўп дарвозага кирмаса қийин. Гоҳида битта зарба ва гол ўйин тақдирини ҳал қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика