UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Ҳамиджон Актамов: "Дунёнинг энг кучли жамоасига қарши ҳам ғалаба учун тушамиз" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Дунёнинг энг кучли жамоасига қарши ҳам ғалаба учун тушамиз"

"Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.
"8 йилдан буён "Қизилқум" Наманганда ютмаган экан. Бугун ушбу нохуш анъанага чек қўйдик. Биринчи ва иккинчи тайм ўртасида ер билан осмонча фарқ бўлди.

"Навбаҳор"га кейинги 3та турда очко олиб олий лигада қолишини тилайман.

"Лочинлар"нинг кучсиз томони? Тўғриси рақиб жамоа ҳақида фикр билдира олмайман. Бошқа жамоани камситиш ёки уларнинг камчиликларини айтмоқчи эмасман.

Алишер Юсупов жароҳат олгани учун алмаштиришга мажбур бўлдим. Бу йилги чемпионат қизиқарли кечгани рост. Сабаби охирги турга қадар чемпион номи маълум бўлмайди. Кейинги ўринлар эгалари ҳам маълум эмас.

Мени жамоам ҳар доим ғалаба учун майдонга тушади. Дунёдаги энг кучли жамоа келса ҳам улардан қўрқмайман, омадимиз келса ютамиз, бўлмаса пешонадан", - дейди Актамов.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика