UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 2:1 (Матнли трансляция)  7 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  34 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3

Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. "Хоразм" билан иккинчи ўйинимни ўтказмоқдаман. Шу ўйиндан мен ва жамоа ўртасидаги танишув жараёни якунига етиши керак. Хатоларимиз бор, хатто кўп ҳам. Футболчиларни кўриб, кузатиб имкониятларини чамалаб бораяпмиз. Барибир янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек даражада ўтмайди.

- Клуб раҳбарияти Хаким Фузайлов олдига қандай вазифа қўйди?

- Ҳозирги мақсадимиз биринчи давра давомида аниқ таркибни шакллантириш. Олдинда қатор ўйинлар бор, биз ҳаракатда ва ишлашда давом этамиз. Мавсум якунида "Хоразм" ўз мавқеига муносиб ўринда бўлиши керак.

- Сиз учун чиройли ўйин муҳимми ёки натижами?

- Чиройли ўйин албатта керак. Чунки футбол томоша қилган мухлис бу спорт турининг жозибасидан завқланиши керак. Бироқ, муҳим жиҳат ҳам бор, мураббий учун жавоб берадиган жиҳат бу - натижа. Биз айтиб ўтганимдек, "Хоразм"ни муносиб ўринда бўлиши учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика