UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  19 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Ҳаким Фузайлов: "Суперлигада ҳеч кимга осон эмас" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Суперлигада ҳеч кимга осон эмас"

"Бухоро" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Суперлиганинг биринчи туридан ўрин олган "Турон" (2:1)га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

Чемпионат старт олди. Биласиз, "Бухоро" аввалги икки мавсумда Суперлигада қатнашмади. Биринчи ўйин сафарда "Турон"га қарши қийин кечиши аниқ эди. Умуман ҳеч кимга осон эмас. Ўйинга тўхталсам, яхши бошладик, гол урдик. Иккинчи бўлимда хотиржамликка берилдик. Четлатишга қарамай йигитлар борларини беришди. Хатолар бор албатта. Муҳим уч очкони ишлаб олдик. Футболчиларга раҳмат айтиб қоламан",- дейди Ҳаким Фузайлов


-  "Турон"  "Бухоро" учун таниш рақиб. Ўтган йили Про лигада тўрт маротаба тўқнаш келдинглар. Айнан шу омил ғалабага таъсир қилдими?

- Унчалик демаган бўлардим. Икки жамоада бир қатор янгиланишлар бўлди. Янги футболчилар бор. Очиғи "Турон" кўпроқ футболчи қўшиб олди. Биз ўз ўйинимизни кўрсатдик. Ҳозир баҳор ва мавсум бошланиши. Суперлигада кучли жамоалар кўп.  Шу боис ҳар бир ўйин бугунгидек қийин ўтади. 

- Александар Станисавлевичнинг захирадан майдонга тушиши кутилмаган бўлди...

- У сонидан жароҳат олди. Узоқ вақт даволанди. Ҳали функционал тайёр эмас. Бироз вақт зарур. Александарни биздан ташқари ҳам ўзида кўрадиган жамоалар бор эди. Бундай футболчи жамоамизга келганидан хурсандмиз. Функционал тайёр бўлганидан сўнг секин-аста таркибга қўшиб борамиз.

- Файзуллобек Жуманқўзиевнинг қизил карточкасига муносабатингиз?

- Бу - футбол. Ўша вазиятда ҳакамлар адолатли қарор қабул қилди. Қоида бузилганди.

- "Бухоро" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Биринчи ўринда томошабинларни ўз ўйинимиз билан стадионга қайтариш. Яхши ўйин ортидан натижа ҳам келади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика