UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  671 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Ҳаким Фузайлов: "Про лигада исталган жамоа кутилмаган "совға" тайёрлаши мумкин" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Про лигада исталган жамоа кутилмаган "совға" тайёрлаши мумкин"

Про лиганинг 4-тури доирасидаги "Бухоро" – "Зомин" (1:1) учрашуви ниҳоясига етди.




Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

"Про лигада ҳеч бир ўйинда бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Ўйиндан иккита хулоса олдим. Биринчи бўлимда агрессив ҳаракат қилишимиз натижасида ҳисобни очдик. Шундан кейин пасайиш кузатилди. Футбол бундай хатоларни кечирмайди. Икки очко йўқотдик. Кураш давом этади. Йўқотилган очколарни топиш осон бўлмайди. 

Мақсадимиз – Суперлигага чиқиш. Мени шунинг учун таклиф қилишди. Олдинда ўйинлар кўп. Кураш тўхтамайди. Уйда имкониятдан фойдалана олмаслик, аламли, албатта. Хавотирли жойи йўқ. Про лигада исталган жамоа кутилмаган "совға" тайёрлаши мумкин. 

Захирадан майдонга тушган футболчиларга келсак, "Бухоро" футболининг афсонаси Шавкат Саломовнинг ҳаракатлари ёқди. Қолганлар ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишди", – деди Ҳаким Фузайлов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика